Зиёсферада исми Эркин ва фамилияси Имамов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Эркин Зуннунович Имамов (1946-йил 15-ноябр, Тошкент, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик олим, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Эркин Имамов
Таваллуди 1946-йил 15-ноябр (1946-11-15) (79 ёш)
Тошкент, Ўзбекистон ССР
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Иш жойлари Тошкент ахборот технологиялари университети
Таълими Тошкент давлат университети
Илмий даражаси физика-математика фанлари доктори
Илмий унвони профессор

Биографияси

Эркин Имамов 1946-йил 15-ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган[1]. 1965—1970-йилларда Тошкент давлат университетининг физика факултетида ўқиган. 1969-йилда СССР Фанлар академиясининг А. Ф. Иоффе номидаги Ленинград Физика техника институтига юборилади. Институтнинг „Яримўтказгичларда номувазанат жарайёнлар“ лабораториясининг катта илмий ҳодими, физика-математика фанлари доктори Анатолий Александрович Гринберг илмий раҳбарлигида „Фотонлар билан завқлантирилган ток анизатропиясининг назарияси“ мавзуси 1970-йилда диплом ишини ҳимоя қилади. 1972—1979-йилларда Тошкент давлат университети физика факултетининг яримўтказгич ва диэлектриклар физикаси кафедрасида муҳандис, ассистент, катта ўқитувчи ва доцент, 1979—1993-йилларда дуниверситетнинг умумий назарий фанлар кафедраси мудири[1], 1993—2005-йилларда назарий физика кафедрасининг профессори бўлиб ишлайди. Ҳозирда Тошкент ахборот технологиялари университети физика кафедраси профессори.

Оиласи

Оилали, икки нафар фарзанди бор.

Илмий фаолияти

250 дан ортиқ илмий материаллар, жумладан, монографиялар, мақолалар, методик қўлёзмалар, дарслик, илмий тўпламлар ва ўқув қўлланмалар муаллифи. 1972-йил 6-декабрда „Теория тока увлечения фотонами в классической и квантовой областях частот — Классик ва квант частоталарда фотонлар билан завқлантирилган ток назарияси“ мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилади. 1990-йил 20-сентябрда Ленинград Физика техника институтида „Теория оптических и фотоэлектрических явлений с участием примеснйх центров в полупроводниках — Яримўтказгичларда киришмалар қатнашиши билан вужудга келган оптик ва фотоэлектрик ҳодисалар назарияси“ мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2015-йилда „Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси“ кўкрак нишони билан тақдирланган[1]. 2001-йил 27-июндан „Европа ва Марказий Осиё виртуал университети“ ассоциацияси президиуми аъзоси[2].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Ўзбекистоннинг таниқли олимлари энсиклопедияси, 2-том (ўзбекча), Тошкент: Сcиэнcе анд Инноватион, 2023 — 383-бет. 
  2. ↑ „ИМАМОВ Эркин Зуннунович“.

Ҳаволалар