Эркин Анварович Жабборов (1985-йил 24-августда Навоийда туғилган) — ўзбекистонлик собиқ профессионал футболчи[3]. Фаолияти давомида дарвозабон ампуласида ўйнаган. У Ўзбекистон Суперлигасининг „Насаф“, „Хоразм“, „Пахтакор“, „Қизилқум“, „Бухоро“, „Оқтепа“ ва "Динамо Самарқанд футбол клублари сафида тўп сурган[2]. Шунингдек, 2008-йилда Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси сафида дебют қилган ва терма жамоа таркибида икки халқаро учрашувда иштирок этган, улардан бири ФИФА томонидан расмий халқаро ўйин сифатида эътироф этилган[4].

Эркин Анварович Жабборов
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1985-йил 24-август (1985-08-24) (41 ёш) [1]
Таваллуд жойи Навоий
Бўйи 186 cм (6 фт 1 ин)[2]
Амплуаси Дарвозабон
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Насаф
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2007-2009 Насаф 30 (0)
2007 →  Тўпаланг 14 (0)
2009-2010 Пахтакор 8 (0)
2009 → Хоразм 14 (0)
2010 Хоразм 1 (0)
2011 Навбаҳор 9 (0)
2012-2016 Қизилқум 83 (0)
2016-2017 Бухоро 8 (0)
2017-2018 Қизилқум 15 (0)
Оқтепа
2020-2021 ДинамоСамарқанд
Миллий терма жамоа
2008 Ўзбекистон 1 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Клублардаги карераси

Эркин Жабборов профессионал футболчилик фаолиятини „Хоразм“ футбол клубида бошлаган. Кейинчалик „Насаф“нинг 21 ёшгача бўлган ёшлар жамоасида бироз вақт фаолият олиб борган ва 2007-йилги мавсум олдидан „Тўпаланг“ жамоасига кўчиб ўтиб, Ўзбекистон олий лигасида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлган. Шу мавсум якунига қадар „Тўпаланг“ сафида 14 та лига учрашувида майдонга тушган. Кейинги мавсумда яна Қаршиликлар сафига қайтиб, 2007 ва 2008-йиллар давомида жамоанинг асосий дарвозабонларидан бири сифатида 30 та расмий учрашувда иштирок этган[4].

2009-йил бошида Жабборов „Пахтакор“ клуби билан шартнома имзолаган. Тошкент клуби сафида икки мавсум давомида Ўзбекистон Суперлигаси ҳамда Ўзбекистон Кубоги мусобақаларида иштирок этган. 2009-йилда жамоа билан Ўзбекистон Кубоги ғолибига айланган. 2010-йилги ОФК Чемпионлар лигаси учун рўйхатдан ўтказилган бўлса-да, мусобақада майдонга тушмаган. Шу даврда мавсумнинг бир қисмини ижара асосида „Хоразм“ сафида ўтказган[2].

2011-йилги мавсумни „Навбаҳор“ таркибида ўтказган. Шундан сўнг 2012-йилда „Қизилқум“ клубига ўтган ва фаолиятининг энг сермаҳсул даврини айнан ушбу жамоада ўтказган. 2012–2016-йиллар давомида Қизилқум сафида мунтазам равишда майдонга тушиб, жамоанинг асосий дарвозабони бўлган[5][6]. 2017-йил бошида „Бухоро“ клубига трансфер қилинган, бироқ мавсумнинг ёзги трансфер ойнасида яна „Қизилқум“ сафига қайтган ва 2018-йил якунига қадар клуб шарафини ҳимоя қилган[7][8].

2020-йил март ойида „Оқтепа“ футбол клуби билан шартнома имзолаган. Ўша йилнинг ёзида „Динамо Самарқанд“ сафига кўчиб ўтган ва профессионал футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни ушбу жамоа таркибида ўтказган. 2021-йил бошида фаолиятини якунлаган.

Терма жамоадаги карераси

Эркин Жабборов 2007-йил охирида Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасига илк бор жалб этилган. У 2008-йил давомида терма жамоа сафида Ливан ва Иордания терма жамоаларига қарши икки халқаро учрашув қайдномасидан ўрин олган, шундан бири ФИФА томонидан расмий халқаро ўйин сифатида эътироф этилган[2].

Совринлари

Пахтакор

Манбалар