Эркин Комилов (20.07.1946, Андижон вилояти, Хўжаобод тумани Кўрпа(ҳоризги кунда Янги Фарғона МФЙ)қишлоғида таваллуд топган) – Театр ва кино актёри, Ўзбекистон халқ артисти (1998). Маданият ва санъат институти профессори. Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1968). 1966-йилдан Ҳамза (Ўзбек миллий академик драма театри ) театрида актёр. Энг яхши роллари: Қиличбек („Олтин девор“), Қобилжон („Самандар“), Ибн Сино („Беруний“), Карл Моор („Қароқчилар“), Жевакин („Уйланиш“), Глумов („Ҳар тўкисда бир айб“), Мясников („Қатағон“), ал-Зокир („Пири Коинот“), Боязит („Соҳибқирон Тимур“), Икром („Уфқ“), Албени („Қирол Лир“), Абулфайзхон („Абулфайзхон“), Ортиқ („Ноёб нусха“), Маннон Уйғур („Томоша давом этади“), Гаррисон („Етти фарёд“) ва бошқа Яратган образларига ўзига хос ранг бериб, ҳарактерларнинг ишончли чиқишига эришади. Рол ўйнашда яхшилик, табиийлик, қаҳрамоннинг ҳиссиёт ва кечинмаларини мураккаб мажмуини бера олиш, актёр сийратидаги жиловланган куч, зиёлилик, ички маданиятнинг жўш уриши К. ижодига хос.

Эркин Комилов
Эркинбой Комилов
Таваллуди 20-июл 1946-йил
Андижон вилояти, Хўжабод тумани
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР→Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби Театр ва актёри
Фаолият йиллари 1966-ҳозирги кунгача
Мукофотлари . Mehnat shuhrati ordeni

Зиёсферада исми Эркин ва фамилияси Комилов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

К. кинода ҳам бир қанча образлар яратган: Бегимқул („Юзсиз“), Йўлдош („Севги“), Муслим („Ўтган кунлар“), Валихўжа эшон („Амирнинг ҳуфиёна юриши“), Ҳуррам („Тилла бола“), Боязид Йилдирим („Амир Тимур“), Қурбонов („Учишга рухсат этинг“), Довженко киностудиясида „Юлдуз шуъласи“ филмида Эргаш Собиров ва бошқа Видео ва телефилмларда Азиз Қосимов („Гирдоб“), Султонмурод („Алишер Навоий“), Ҳайдар („Диёнат“), Абдураҳим Саидов („Ёз ёмғири“), Чарлз Фористер („Қора карвон“), Бачана („Абадият қонуни“), Абдужаббор („Қора кўзлар“), Маёр Салиҳов („Сўнгги ўқ“), Ҳайдар (Кесак полвон) („Шайтанат“), Шокир ота („Еттинчи фалакдан келган овоз“) каби роллар ижро этган. „Оталар сўзи—ақлнинг кўзи“ кўрсатувида 100 дан ортиқ рол ўйнаган, 500 дан ортиқ филм (айниқса, мултфилм, эртак-филмлар)ни дубляж қилишда қатнашган.[1] 2026-йил 28-майда Буюк хизматлари учун ордени билан тақдирланган[2].

Филмография

Филм

Йил Филм номи Рол
„Амир Темур“ Боязид И Йилдирим
1986 „Амирнинг ҳуфиёна юриши“ Валихўжа эшон
2008 „Афюн гирдоби“ Ашим
„Алишер Навоий“ Султонмурод
2004 „Афанди ва Азроил“ подшоҳ
„Абадият қонуни“ Бачана
2015 „Баракасини Берсин“ Ҳайдар бува
2005 „Бахт учун миллион“ Нормат ака
2004 „Девона“
„Диёнат“ Ҳайдар
1992 „Олтин девор“ камео
„Еттинчи фалакдан келган овоз“ Шокир ота
2010 „Фирибгар“
1999 „Феллини“ Эркин Комилов
„Гирдоб“ Азиз Қосимов
2014 „Гумроҳлар“
„Ҳиёнат“
„Ижобат“
2011 „Жигарбандим“ Содиқ
1992 „Ким жинни?“
2014 „Катта ҳовли“
1993 „Мариф ва Шариф“ актёр Отелло
2004 „Малика“ Маликанинг отаси
2012 „Меҳригиё“ Алишернинг отаси
2010 „Қалб кўзи“ домла
2008 „Қизғалдоқ“
„Қора кўзлар“ Абдужаббор
„Қора карвон“ Чарлз Фористер
2015 „Қилмиш қидирмиш“
2004 „Қалблар тўлқини“ Арслон
2013 „Рашк“ Эркин Комилов
„Рашк 2“ Эркин Комилов
2007 „Соғинч соҳили“ Миша тоға
1998 „Севги (Любов)“ Йўлдош
2009 „Сув ёқалаб“ Болта Мардон
2009 „Сўнгги лаҳза“ Севаранинг отаси
1982 Суюнчи
„Сўнгги ўқ“ Солиҳов
1989 „Сиз ким сиз?“
2004 „Сарвиноз“ Нормат ака (овоз берган)
„Тақдир зарбаси“
„Тилла бола“ Ҳуррам
1978 „Тўйлар муборак (филм)“
1991 „Темир эркак“ овоз берган
„Учишга рухсат этинг“ Қурбонов
2005 „Улфатлар“ Темир
2008 „Улфатлар 2“ Темир
2014 „Улфатлар 3 ёхуд улфатлар Таиландда“ Темир
2015 „Виждон“
„Ёз ёмғири“ Абдураҳим Саидов
„Йўқотилган вақт“
1992 „Юзсиз“ Бегимқул
„Юлдуз шуъласи“ Эргаш Собиров
1995 „Юлдузингни бер осмон (Верни звезду мою)“
2012 „Ўгай она“ Мурод ака
1969 „Ўтган кунлар“ Муслим
2006 „Ширингина армоним“
2006 „Сунами“ Ботир ака
1992 „Бедниэ люди“
2001 „Горе-злосчасте“
1987 „Смисл жизни“
1990 "Под маской „Черной кошки“"
2016 „Толиққан кўнгиллар ойга талпинар“
2016 „Муқаддас истак“
2016 „Она“

Сериал

Йил Филм номи Рол
„Нафс балоси“
„Қонли олишув“ Наим
1998-2003 Шайтанат Ҳайдар „Кесак полвон“
1999 „Занжир“ Эркин ака
2010 Жийда гули
2016 „Қасам“
2016 „Тугун“
2015 „Меҳмонхона“
2017-2018 „Меҳмонхона“

Сериал

Сон Филм номи Рол
100 "„Оталар сўзи—ақлнинг кўзи“" кўрсатувида 100 дан ортиқ рол ўйнаган
500 „500 дан ортиқ филм (мултфилм, эртак-филмлар)“ дубляж қилишда қатнашган
„Турмуш чорраҳаларида“

Клиплар

Йил Қўшиқчи Ашула Рол
2006 Божалар „Эслама мени“ Қизнинг отаси
2016 Ҳожиакбар Ҳайдаров „Дўлана“ Эркин Комилов

Манбалар