Erkin Malik
Эркин Малик (1941-йил 10-август, Янгийўл тумани, Тошкент вилояти) — ўзбек ёзувчиси ва журналисти. 1998-йилда „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист“ унвони билан тақдирланган.[1]
| Эркин Малик | |
|---|---|
| Таваллуди | |
| Касби | ёзувчи, журналист |
| Фуқаролиги |
|
| Мукофотлари | Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист (1998) |
Ҳаёти
Эркин Малик 1941-йил 10-августда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида туғилган. 1961-йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтининг (ҳозирги Тошкент давлат педагогика университети) кутубхоначилик факултетини тамомлаган.[2]
Ижоди
Адиб ўзининг сермаҳсул ижоди давомида кўплаб қисса, ҳикоялар ва публицистик асарлар яратган. Ёзувчининг қуйидаги китоблари нашр этилган:[3]
- „Улар менинг дўстларим“ (1964)
- „Қирқ икки оғайни“ (1968)
- „Ўқилмаган саҳифалар“ (1970)
- „Она шаҳрим — Тошкентим“ (1971)
- „7а-да қайта қуриш“ (1991)
- „Бугуннинг қақажонлари — эртанинг қаҳрамонлари“ (1998)
- „Найрангбоз шайтонвачча“ (2002)
- „Субҳидам ҳикоялари“ (2003)
- „Чампо отли илон“ (2006)