Зиёсферада исми Эркин ва фамилияси Шагаев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Эркин Мақсудович Шагаев (1959. 12.2, Тошкент) — сув полоси бўйича олимпиада ўйинлари чемпиони (1980, Москва), хизмат кўрсатган спортчи (1980). Шагаев икки карра жаҳон кубоги ғолиби (1981, Сакраменто; 1983, ЛосАнжелес), жаҳон чемпиони (1982, Кито). Шагаев Ўзбекистон жисмоний тарбия инситутини тугатган (1981), "Меҳнат" спорт жамиятида йўриқчи (1977— 1984), сув полоси бўйича республика ёшлар терма жамоасида бош мураббий (1984—1989), жамоат ва давлат ташкилотларида ишлаган (1984—1991). Педагогика фанлари номзоди (1990). Шагаев 1991-йилдан Австралия терма жамоасида мураббий.