Erkin Usmonov
Эркин Усмонов 1952-йил 10 февралда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент Давлат чет тиллар институтини тугатган (1978).
Фаолияти
Қурилишда, Ёшлар театрида, «Ўзбектелефилм» студиясида ишлаган. «Мосфилм» қошидаги махсус кавалерия—кино полкида ҳарбий хизматни ўтаган. Қарийб йигирма йил мобайнида Ўзбекистон Радиосининг адабий-драматик эшиттиришлар Бош таҳририятида турли вазифаларда ишлаган. У Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси ва Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг а’зосидир.
Ижоди
Эркин Усмоновнинг «К. К.» номли илк фантастик ҳикояси «Ленин учқуни» (ҳозирги «Тонг юлдузи») газетасида 1967 йилда босилган. Мазкур ҳикоя ўша йилги ёш ижодкорларнинг «Тўёна» конкурсида иккинчи совринни олган.
Асарлари
Шундан сўнг ёзувчининг «Гунафша» (1981), «Ўғилдан совға келди» (1984), «Олам нурга тўлади» (1987), «Кулишгани келдик», «Дилингда дардинг бўлса», «Ёстиқдек китобдан уч саҳифа» (1989), «Ҳайратларга тўла дунё» (1995), «Қатортол томонларда» (2007), «Ажал хиёбони» (Сайланма, 2008) сингари ҳикоя ва қиссалари нашр этилган. Шунингдек, у «Онагинам», «Юк кўтарган одам», «Гулливерлар», «Аёл кишининг бахти» каби қисса ва ҳикоялар асосида телевизон ва радиоспектакллар муаллифи ҳамдир.
Таржималари
Карел Чапек, Грин, Паустовский, Анор каби адибларнинг асарларини рус ва инглиз тилларидан ўзбек тилига таржима қилган.
Вафоти
2016 йил 4-декабр куни Тошкент шаҳрида вафот этган. [1]
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ „Эркин Усмонов (1952-2016)“. Зиё.уз. Қаралди: 13-декабр 2022-йил.