Erkin kirish
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |

Иқтисодиётда эркин кириш – бу иқтисодий фойда олиш учун фирмалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши ва маҳсулотни сотишни бошлашда бозорга эркин кира олиш ҳолатидир. Эркин кириш атамаси шуни англатадики, агар маълум бир соҳада ҳаддан ташқари юқори даромад оладиган фирмалар мавжуд бўлса, юқори даромад олишга интилаётган янги фирмалар бозорга қўшилиш учун ҳудди ўша маҳсулотни ишлаб чиқаришни бошлаши ёки ишлаб чиқаришни ўзгартириши мумкин бўлади. Бундай ҳолларда, бошланғич фирманинг рақобатлашишига тўсқинлик қиладиган ҳеч қандай тўсиқ бўлмайди. Қаерда фойда олиш имконияти пайдо бўлса, бозорга маълум бир товардан фойда олиш учун кирадиган ва у учун рақобатлашадиган фирмалар ҳам бўлади деб тахмин қила оламиз. Кўпгина бозорларда бу ҳолат фақат узоқ муддат учун мўлжалланган.
Эркин кириш дегани, фирма ҳеч қандай харажатларсиз дўкон ташкил қилиши мумкин дегани эмас. Янги иштирокчи саноатда ишлаш учун зарур бўлган капитални қўлга киритиши кераклиги барчамизга маълум. Шунинг учун, бозорга эркин кириш билан ҳам, иштирокчи шундай ҳам мавжуд бўлган фирма билан бир хил харажатлар таркибига дуч келади.
Эркин кириш - мукаммал рақобатнинг бир қисми бўлиб, бозорда беҳисоб харидор ва сотувчилар мавжуд бўлади. Бу ҳолатда, чексиз иқтисодий кўлам туфайли табиий монополия юзага келмайди, эркин кириш бозорда монополия юзага келишидан асраб туради, бу эса ишлаб чиқаришни чеклайди ва кўп-фирмали бозорга қараганда юқори нархни талаб қилади.
Эркин кириш одатда эркин чиқиш билан бирга бўлади, бу ҳолда зарар кўрган фирмалар (масалан, ишлаб чиқарувчи жуда кўп фирмалар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири минимал миқдорий самарага эришиш учун бўлиш учун жуда кам миқдорда маҳсулот ишлаб чиқарса яъни зарар кўра бошласа) осонгина бозорни тарк этиши мумкин. Бироқ, бозордан чиқиш тарк этиш харажатларини ўз ичига олиши мумкин.
Эркин кириш ва чиқиш билан узоқ муддатли бозор таъминоти
Фараз қилайлик, товар бозоридаги ҳар бир киши бир хил турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳамда мукаммал рақобатга тайёр бўлиш учун керакли барча маълумот ва технологиялардан фойдалана олади. Бундай ҳолатда, бозорда мавжуд ҳамда кириш потенсиалига мавжуд барча фирмаларда таннарх эгри чизиғи мавжуд бўлади. Қисқа муддатда бозордаги фирмалар сони қатъий белгиланади. Бундай бозорга кириш мавжуд ҳамда потенсиал янги иштирокчиларга таъсир кўрсатадиган рағбатга боғлиқдир. Агар бозорда аллақачон мавжуд бўлган фирмалар юқори даромадга эга бўлса, бу бошқа фирмаларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ёки ўз маҳсулотини ўзгартириш орқали бозорга қўшилиш учун рағбатдир. Яхши фойда даврида бу эркин кириш, ишлаб чиқарувчилар сонини кўпайтиради, товарлар таклифини оширади ва нархларни ва шу билан бирга фойдани пасайишига олиб келади. Худди шу тарзда, агар бозордаги фирмалар зарар ва паст фойда кўрса, кўплаб фирмалар бозордан чиқиб кетади, бу эса нархларни ва фойдани оширади. Кириш ва чиқишдан кейин қолган фирмаларнинг иқтисодий фойдаси 0 га тенг бўлиши керак. Ушбу кириш ва чиқиш жараёни охир-оқибат ўртача умумий харажат ва нархнинг эквивалент бўлишига олиб келади, шу нуқтада жараён тугайди ва фирмалар самарали миқёсда ишлаб чиқара бошлашади.
Кириш тўсиқлари
Бозордаваллақачон ўз кучига эга бўлган фирмалар уни икки йўл билан сақлаб қолишга ҳаракат қиладилар:
- бунда ёки бошқа фирмаларнинг бир хил товарга эга бўлишига йўл қўймаслик;
- ёки саноатга янги иштирокчиларни қўшилишини тўхтатиш орқали.
Юқоридаги вазиятлардан келиб чиқиб бозорга кириш учун баъзи потенсиал тўсиқлар вужудга келиди.
- Ягона фирмага тегишли бўлган ресурс. Масалан, битта корхона минтақадаги ягона тоза сув қудуғини бошқариши мумкин.
- Ҳукумат битта фирмага монополия бериши мумкин. Масалан, давлат коммунал хизмат кўрсатувчи давлат корхонасига рақобатни тақиқлаши мумкин. Шу билан бир қаторда, битта корхона маълум бир маҳсулотга қонуний патент ёки муаллифлик ҳуқуқига эга бўлиши мумкин.
- Бозорнинг тузилиши ёки ишлаб чиқариш жараёни битта ишлаб чиқарувчини энг самарали қилиши мумкин – бу табиий монополия деб аталади.
Шунингдек қаранг
Манбалар
Н. Грегори Манкиw, "Иқтисодиёт тамойиллари ". Форт-Уэрт: Ҳаркорт, 2001 йил.
Жоҳн Блаcк , Нигар Ҳашимзаде, анд Гаретҳ Мйлес, „Диcтионарй оф эcономиcс“ эдитион 3