Эркин кураш - (инглизча: фреэстйле wрестлинг, франсузча: лутте либре) яккакураш спорт турларидан бири. Икки спортчининг бир нечта спорт усуллари орқали бажарадиган ҳаракатлари орқали баҳслашилади. Юнон-рум курашидан фарқли ўлароқ бу спорт турида спортчини оёқларидан ушлаб усул қўллаш мумкин. Эркин кураш замонавий Олимпиада Ўйинлари старт олган 1896-йилдан буён дастурда бўлиб келган. Эркин кураш — спорт тури, икки киши (спортчи)нинг белгиланган қоидалар асосида ғолиблик учун олишуви. Эркин кураш мусобақалари диаметри 9 м (ёки ўлчами 12х12 м) спорт майдонида ўтказилади. Эркаклар 55, 60, 66, 74, 85, 97 ва 120 кг, аёллар 48, 52, 57, 63, 70, 78 ва 78 кг дан зиёд вазн тоифаларида курашадилар. Мусобақалашиш вақти 2 минутдан 3 давра, давралар орасидаги танаффус 30 секунддан. Эркин курашда силтаб тортиш, қайириб ва айлантириб ташлашга, оёқ қисмидан ушлаб усуллар бажаришга рухсат этилади. Бажарилган усуллар 5 (соф ғалаба), 4 (техник устунлик ёки четлатиш), 3, 1 очко билан баҳоланади. Ғолиб тўплаган очколарига кўра аниқланади. Агар курашчилардан бири 5 очкога мос усул бажарса, 1, 2-даврада кетма-кет ғолиб деб топилса, рақибидан 6 очко фарқ билан ўзиб кеца, шунингдек, ҳакамлар, мураббийлар ва шифокорлар қарорига кўра ҳам олишув муддатидан олдин тўхтатилади.

Эркин кураш
Tasvir
Жанг санъати номи (ЖС): Эркин кураш
Асос солинган санаси: 1882-йил
Асос солинган жой: Eron bayrogʻi Эрон
Спорт тури гуруҳи: Жанг сан'ати
Таниқли давомчилар: Буваисар Сайтиев, Александер Медвед, Арсен Фадзаев, Артур Таймазов, Реза Яздани, Даве Счултз

Тарих

Қадимдан кўплаб халқларнинг миллий кураш турларида ҳозирги Эркин курашда қўлланиладиган усуллар бўлган (қаранг:Кураш). Юнонистонда ўтказилган олимпиада ўйинлари дастурига милоддан аввалги 708 йилдан бошлаб Эркин курашга ўхшаш кураш мусобақаси киритилган. Эркин курашнинг замонавий қоидалари ХИХ асрнинг 2-ярмида Буюк Британияда ишлаб чиқилган. 1894-йилда АҚШнинг СентЛуис шаҳрида илк йирик мусобақа ташкил қилинган. Эркин кураш мусобақалари 1904-йилдан замонавий олимпиада ўйинлари дастуридан ўрин олган. ўйинлари ва юнонрум кураши турларини ривожлантириш мақсадида 1912-йилда Халқаро ҳаваскор курашчилар ассоциацияси (ФИНА) тузилган, унга 154 давлат (Ўзбекистон 1992-йилдан) аъзо. Эркин кураш бўйича 1951-йилдан эркаклар, 1995-йилдан аёллар ўртасида жаҳон чемпионатлари ўтказиб келинади.

Ўзбекистонда Эркин кураш

Ўзбекистонда Эркин кураш ХХ асрнинг 50-йилларидан оммалаша бошлади. 1956-йилдан эркаклар, 2003-йилдан аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионатлари ўтказилаяпти. ХХ асрнинг 90-йилларидан "Мустақиллик кубоги" Гранпри мусобақаси, ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати каби нуфузли мусобақаларнинг ташкил этилаётгани мамлакатда Ўзбекистонда Эркин курашнинг ривожланишига замин яратди. Курсат Аблаев, Георгий Ванюхин, Александр Горелик, Қўлдош Асрақулов, Обид Назиров, Раҳмонберди Аҳмедов, Салим Абдувалиев, Маъмур Рўзиев каби мураббийлар раҳбарлигида Леонид Шипилев, Арсен Фадзаев, Махарбек Хадарсев, Руслан Хинчагов, Рамил Атаулин, Адҳам Очилов, Дилшод Мансуров, Магомед Ибрагимов, Артур Таймазов сингари эркин курашчилар олимпиада ва Осиё ўйинларида, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда бошқа нуфузли мусобақаларда ғолиб чиқишган. Константин Михайлов, Равил Биктяков, Тоҳир Ғуломов каби ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро эркин кураш мусобақаларини бошқаришади. Республикадаги 715 та спорт мактаби ва тўгаракда 286 мураббий қўл остида 8780 киши эркин кураш билан шуғулланади. Улардан 4807 нафари спорт даражаси ва унвонига эга. Ўзбекистон ўзи иштирок этишга муваффақ бўлган 5 та Ёзги Олимпиада Ўйинларида жаъми 20 та медал олган бўлса, шундан 7 таси (4 та олтин ва учта кумуш) курашчилари ҳиссасига тўғри келади.[1]

Адабиётлар

  • Галковский А., Керимов Ф., Волная борба, Т., 1987; Керимов Ф., Спорт кураши назарияси ва усулияти, Т., 2001.

Манбалар