Зиёсферада исми Эркин ва фамилияси Исоқов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Эркинжон Тулкинович Исоқов (1974-йил 25-ноябр) — Ўзбекистон енгил атлетикачиси, қисқа масофаларга югуриш бўйича ихтисослаштирилган. Россия терма жамоаси (1998-йил), Ўзбекистон терма жамоаси (1999-йилдан) а’зоси. ХХВИИ  ва ХХВИИИ  ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси.

Эркинжон Тулкинович Исоқов
Шахсий маълумотлари
Жинси Эркак
Фуқаролиги Rossiya bayrogʻi Россия Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 1974-йил 25-ноябр (1974-11-25) (51 ёш)
Фаолият йиллари 1998 - 2007
Спорт
Қайси спорт енгил атлетикачи

Спорт фаолияти

1998-йилдан халқаро мусобақаларда иштирок эта бошлади. Ёпиқ иншоотлардаги Россия Универсиадасида 800 метрга 1:51.80 натижа билан биринчи ўринни эгаллади. 1999-йилда Палма-де-Малоркада (Испания) бўлиб ўтган Бутунжаҳон Ёзги Универсиадасида у 400 метрга с/с югуришда Россия терма жамоаси қаторида иштирок этади, аммо финал босқичига чиқа олмайди. 4×400 метрга эстафетада у 7-ўринни эгаллади, аммо финал пойгасида маррага ета олмади[1] .

Исоқов 1999-йил 28-январдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоасида иштирок этмоқда.

2000-йилда Сиднейдаги (Австралия) Ёзги Олимпиада ўйинларида 400 метрга тўсиқлар оша югуришда чорак финалда у  50.71 сония натижа кўрсатди, аммо бу турнирнинг финал қисмига чиқиш учун етарли бўлмади[2]. Жакартада (Индонезия) енгил атлетика бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида 400 метрга секундига 51.27 натижа билан еттинчи ўринни эгаллади[3].  

Эркинжон 2002-йилда Пусан шаҳрида (Корея Республикаси) ўтказилган ёзги Осиё ўйинларида 800 метрга югуришда еттинчи, 1500 метрга югуришда ўн бешинчи ўринни эгаллаб[4], Ўзбекистон кубогида биринчи ўринни эгаллади. Айнан шу йили Олмаотада (Қозоғистон) “Ғусман Кўсанов хотирасига бағишланган” халқаро турнирда 800 ва 1500 метрга югуришда иккинчи ўринни эгаллади. 2003-йилда Манилада (Филиппин) енгил атлетика бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида 800 метрга югуришда 1:49.05 натижа кўрсатиб[5], бешинчи ўринни олади. Москва очиқ чемпионатида биринчи ўринни қўлга киритди.

Қирғизистон чемпионатида аёллар ўртасида 800 метрга 1:46.98 натижа билан биринчи ўринни олишга муваффақ бўлади. Афинада (Гресия) бўлиб ўтган Ёзги Олимпия ўйинларида 800 метрга 4-пойгада у 1:48.28 натижа кўрсатган бўлса ҳам, аммо бу натижа турнирнинг финал қисмига чиқиш учун етмади[6]. 2005-йили “Ғусман Кўсанов хотирасига бағишланган” халқаро турнирда учинчи ўринни олишга эришади.

2006-2007 йиллардаги бир нечта муваффақиясиз минтақавий стартлардан сўнг у спорт фаолиятини тўхтатди.

Манбалар

  1. ↑ „Wайбаcк Мачине“. wеб.арчиве.орг (2014-йил 3-май). 2014-йил 3-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 23-август.
  2. ↑ „Wайбаcк Мачине“. wеб.арчиве.орг (2008-йил 22-май). 2007-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 23-август.
  3. ↑ „Wайбаcк Мачине“. wеб.арчиве.орг (2014-йил 14-март). 2014-йил 14-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 23-август.
  4. ↑ „Wайбаcк Мачине“. wеб.арчиве.орг (2013-йил 5-октябр). 2013-йил 5-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 23-август.
  5. ↑ „Wайбаcк Мачине“. wеб.арчиве.орг (2013-йил 27-сентябр). 2013-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 23-август.
  6. ↑ „28тҳ Олймпиc Гамес | Wорлд Атҳлетиcс“. www.wорлдатҳлетиcс.орг. 2021-йил 23-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 23-август.