Эркинлик — кишининг ўз истаги бўйича иш тутиши. Эркинлик тушунчаси ҳуқуқшунослик, сиёсацҳунослик, этика, эстетика каби ижтимоий билим соҳаларида кенг ишлатилади. Масалан, виждон эркинлиги, сўз эркинлиги, матбуот эркинлиги ва ҳоказо. Эркинлик — бошбошдоқликни эмас, жамиятдаги муайян тартибни ифодалайди. Эркинлик инсоннинг жамият олдидаги вазифани бажаришни эркин, ихтиёрий танлашидир. Эркинлик инсоннинг сиёсий, маънавий таъқибдан, зўравонликдан ҳимояланганлигини билдиради. Эркинлик ўз бахтини ўзи яратиш воситаси бўлиб, инсоннинг ўзлигини англаш даражасини ифодалайди.

Инсон эркинлиги обектив шарт-шароит ва вазиятга боғлиқдир. У мавҳум эмас, у доимо аниқдир. Шахс муайян шароит ва вазиятда тайин имкониятга таяниб аниқ мақсадига эришади. Аммо, шароит, вазият ва имкониятларга ҳамма ҳам бир хилда эга бўлмаслиги мумкин. Мақсадга эришишда кимгадир шарт-шароит, кимгадир мақсадга эришиш воситаси, кимгадир имконият етишмай қолади. Муайян вазиятда ва шарт-шароитда кимдир мақсадга эришиш учун эркинликка эга бўлиши ёки кимдир ундан маҳрум бўлиши мумкин. Шахснинг эркинлигини оширувчи омилларга у эгаллаган билим ва тажриба киради. Ислом таълимотида инсонга эркин бўлиши учун ақл-идрок берилган деб айтилади. Абу Мансур Мотуридий исломдаги ирода эркинлигини шарҳлаб, инсонга берилган ақл-идрок унга ўз хатти-ҳаракатида яхшилик ва ёмонликни, ҳалол ва ҳаромни, савоб ва гуноҳни, тўғри ёки эгри йўлни танлаш эркинлигини берди, бизнинг келажагимиз шу йўллардан қай бирини танлай олишимизга боғлиқ, деб уқтирган. Инсон эркин онгли фаолияти билан ҳайвондан фарқ қилади. Ҳайвонлар шарт-шароит ва вазиятга қарамдир. Инсон эса онгли равишда мақсадга эришиш йўлини излайди[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Эркинлик“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Э-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Ҳаволалар