Erkman-shatrian
Эркман-шатриан — ҳамкорликда ижод этган икки франсуз ёзувчисининг номи: Эмил Эркман (1822.20.5, Фалсбур — 1899.14.3, Люневил) ва Шарл Луи Гратен Александр Шатриан (1826.18.12, ЛеГранСолда — 1890.3.9, Вилмомбл). Уларнинг адабий ҳамкорлиги 1848-йилдан бошланган. Дастлабки асари — "Афсонавий қисса ва эртаклар" (1849). "Машҳур доктор Матеус" (1859) илк романи кенг шуҳрат қозонган. Адабий меросининг асосий қисмини миллий тарихий романлар ("Ақлсиз Егоф...", 1862; "Терезахоним", 1863; "Ватерлоо", 1865; "Қамал...", 1867; "Бир деҳқон тарихи", 1868—70 ва бошқалар) ташкил этади. "Халқ фарзанди тарихи" романи (1865) Париждаги 1848-йил воқеаларига бағишланган. Песа, опера, либреттолар ҳам ёзишган.
Адабиёт
- 3оля Э., Эркман-Шатриан, Собр. соч., т. 24, М., 1966.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |