Эрмат Шерматович Санаев 1981-йилда Қашқадарё вилоятининг Косон туманида туғилган. 2004-йили Тошкент кимё-технология институтини тамомлаган. 2004-йилида „Зебинисо она“ Тошкент қандолатчилик фабрикасининг инженер-технологи лавозимида меҳнат фаолиятини бошлган. 2006—2013 йилларда „Агрекс фоод“ Тошкент ун тегирмонида инжинер-технолог лавозимида ишлаган[1]. 2013—2018 йилларда „Ардент фоодс“ қандолат фабрикасида технолог лавозимида ишлаб, Европанинг Германия, Италия мамлакатларида, хусусан Рим, Милан, Феррари, Венеция шаҳарларида ва Туркиянинг Истанбул шаҳрида тажриба алмашинув дастурлари доирасида фаол қатнашиб замонавий билим кўникмалари ва тажрибаларини орттирди. 2019—2020 йилларда Тошкент кимё-технология институти „Озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси“ кафедраси ассистенти, катта ўқитувчиси лавозимларида фаолият юритди. 2021-йилда „Ноанъанавий ва тез тайёрланадиган макарон ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштиришнинг инновацион услублари“ мавзусида диссертация ишини ҳимоя қилди ва техника фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) унвонига эга бўлди[1]. 2022-йилдан бошлаб Тошкент кимё-технология институтининг „Гўшт-сут ва консерва маҳсулотлари технологияси“ кафедраси мудири лавозимида илмий педагогик фаолият олиб бормоқда. 1 та монография, 50 дан ортиқ мақола ва тезислар, 1 та дарслик, 6 дан ортиқ ўқув-услубий қўлланмалар муаллифи[1].

Эрмат Санаев
Таваллуди 1981-йил
Косон тумани, Қашқадарё вилояти, Ўзбекистон ССР
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Иш жойлари Тошкент кимё-технология институти
Таълими Тошкент кимё-технология институти
Илмий даражаси техника фанлари бўйича фалсафа доктори
Илмий унвони доцент

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Ўзбекистоннинг таниқли олимлари энсиклопедияси, 1-том (ўзбекча), Тошкент: Сcиэнcе анд Инноватион, 2022 — 342-бет.