Ernest Lawrence

Эрнест Лаwренcе (талаффузи: Эрнест Лоуренс) (1901.8.8, Кантон, Жанубий Дакота — 1958.27.8, Пало-Алто, Калифорния) — америкалик физик. Ел университетини тугатган (1925). Беркли шаҳридаги Калифорния университетида (1930-йилдан профессор, 1936-йилдан шу университет Радиация лаборатория директори) ишлаган. Илмий ишлари тезлаткичлар техникаси, ядро физикаси ва унинг биология ва тиббиётда қўлланишига оид. 1930-йилда зарраларнинг магнит резонас тезлаткичи — сиклотрон ғоясини илгари сурган ва биринчи намунасини қурган (америкалик олим Н. Эдлефсен билан ҳамкорликда). 1933-йилда водород изотопи — дейтроннч кашф қилди ва улар ҳосил қиладиган реаксияларни текширди. АҚСҲ атом бомбасини яратишда иштирок этган. Нобел мукофоти лауреати (1939).[1][2]
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Нобел мукофоти совриндорлари
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |