Эрнест Рутҳерфорд (талаффузи: Эрнест Резерфорд; 1871-йил 30-август Спринг Грув, 1937-йил 19-октабр Кембриж) — инглиз физиги, келиб чиқиши Янги Зеландиялик.

Эрнест Рутҳерфорд

Рутҳерфорд тахминан 1920-йиллар
Таваллуди
Вафоти Кембриж, Англия
Фуқаролиги Янги Зеландия
Турмуш ўртоғи Мери Жоржина Нютон (1900–1937)
Болалари 1 қиз (Эилеэн Марй Рутҳерфорд)
Мукофотлари
Имзоси

Ядровий физиканинг „отаси“ сифатида танилган, атомнинг планетар моделини яратган. 1908-йилда Кимё бўйича Нобел мукофоти совриндори бўлган.

Резерфорд (Рутҳерфорд) Эрнест (1871.30.8, Брайтуотер, Янги Зеландия — 1937.19.10, Кембриж) — инглиз физиги; радиоактивлик ва атомнинг тузилиши тўғрисидаги таълимот асосчиларидан бири. Лондон Қироллик жамияти аъзоси (1903-йилдан). Р. 1907— 19 йиллар Манчестер, 1919-йилдан Кембриж университети профессор ва бир вақтнинг ўзида Кавендиш лаборатория директори. Р. 1903-йилда Ф. Содди билан бирга радиоактив емирилиш назариясини яратди ва бир элемент атомининг бошқа элемент атомига айланишини исботлаб берди. 1911-йилда атомнинг Қуёш системасига ўхшаш планетар моделини яратди. Шу моделга асосланиб 1913-йилда Н Бор атом тузилишининг квант назариясини ва спектрлар назариясини яратди. 1919-йилда азотни кислородга айлантирган биринчи сунъий ядро реаксиясини амалга оширди; бу билан ҳозирги замон ядро физикасига асос солди. Шу вақтдан бошлаб Рутҳерфорд атом ядроларини тезкор зарралар таъсирида сунъий йўл билан ўзгартириш масалалари билан шуғуллана бошлади. 1921-йилда у нейтрал зарралар — нейтронларнинг мавжудлиги тўғрисидаги фикрни ўртага ташлади. 1932-йилда Рутҳерфорднинг шогирди Ж. Чедвик нейтрони кашф қилди.

Рутҳерфорд кўпгина физиклар (Г. Мозли, Ж. Чедвик, Ж. Д. Кокрофт, М. Л. Э. Олифант, Н. Бор, Х. Гейгер, О. Ган, П. Л.АГяпица ва бошқалар)ни тарбиялаб етиштирди. Нобел мукофоти лауреати (1908).

Болалик йиллари

Рутҳерфорд Янги Зеландиянинг Нелсон шаҳри яқинидаги кичик Српинг Грув (инг. Спринг Гроове; ҳозирги Бригҳтwатер) қишлоғида туғилган. Отаси — Жамес Рутҳерфорд, Онаси — Мартҳа Тҳомпсон. Эрнест 12 фарзанднинг 4-си бўлган.

Илмий фаолияти

Атом тузилиши ва радиоктивликни тадқиқ қилиш бўйича машҳур инглиз олими, ядро физикасининг яратувчиларидан бири. Э. Рутҳерфорд Лондон қироллик жамияти — Англия фанлар академиясининг аъзоси эди, жаҳондаги турли мамлакатларнинг 30 дан ортиқ академиялари ва илмий жамиятларининг фахрий аъзоси эди. 1908-йилда у радиоактивликни тадқиқ қилишга доир ишлари учун Нобел мукофоти совриндори бўлди. 1898-йилда Рутҳерфорд радиоактивлик ҳодисасини ўрганишга киришди. Унинг бу соҳадаги биринчи улкан кашфиёти уран чиқараётган нурланишнинг бир жинсли эмаслигини аниқлаш эди. Шундай қилиб, фанга радиоактивлик ҳақида биринчи марта α- ва β- нурлар ҳақидаги тушунча кирди. (Алфа емирилиш ва Бета емирилиш). Шу йилнинг ўзида Рутҳерфорд ўз илмий фаолиятини бошлаган Кембриж (Cамбридге)даги Cавендиш лабораториясини ташлаб, Канадага кўчиб ўтди. Бу ерда у Монреал университетининг профессори қилиб тайинланади. Олимнинг кўпгина муҳим кашфиётлари ана шу илмий марказ билан боғлиқ. 1900-йилда у янги радиоактив элемент — Торий эманациясини кашф этди. 1901—1903-йилларда инглиз олими Фредериcк Соддй билан ҳамкорликда текширишлар олиб борди, натижада бир элементнинг бошқа элементга табиий айланиши кашф этилди ва атомларнинг радиокатив емирилиш назарияси ишлаб чиқилди. 1907-йилда Рутҳерфорд Англияга қайтади ва Манчестер университетида ишлайди. Бу ерда 1908-йилда у алфа зарранинг гелийнинг икки марта ионлашган атоми эканлигини узил-кесил исботлади. 1911-йилда Рутҳерфорд мақола нашр қилиб, унда атомнинг ядро (планетар) моделини кашф этди. 1913-йилда Ниэлс Боҳр ва Ҳенрй Моселей ишлари пайдо бўлди, уларнинг амалга ошишида Э. Рутҳерфорднинг тадқиқотлари кўп даражада таъсир этди. Ниҳоят, 1919-йилда олим элементларнинг сунъий ўзгартириш мумкинлиги ҳақидаги хулосага келади. Э. Рутҳерфорд янги атомистиканинг асосчиси бўлди.

Шогирдлари

Ўз ҳаётининг оҳирги даврида (1919-йилдан бошлаб) у Cавендиш лабораториясининг директори эди. Бу ерда у α-зарралар таъсирида ядро реаксияларининг кетишини синчклаб ўрганди ва атом ядроси модели ҳақидаги назарий тасаввурларни ишлаб чиқди. Рутҳерфорд 1921-йилда нейтроннинг мавжудлигини башорат қилди, уни 1932-йилда Рутҳерфорднинг шогирди Жамес Чадwиcк кашф қилди. Рутҳерфорднинг илмий мактаби бутун физика тарихида энг йирик мактаблардан бири, ядро физикаси тарихида эса энг катта мактаб бўлди. Э. Рутҳерфорд шогирдлари Ҳенрй Моселей, Жамес Чадwиcк ва бошқа йирик инглиз олимларини, шунингдек, Ниэлс Боҳр, Отто Ҳаҳн ва бошқа чет эл олимларини тарбиялаб етиштирди.

Адабиётлар

  • Резерфорд — учёний и учител, М., 1973; Бекжонов Р., Холиқов А., Атом дунёсига „дарча“ очган олим [Эрнест Резерфорд], Т., 1972[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил