Эрнесто Бертарелли (1965-йил 22-сентябр, Рим, Италия) – келиб чиқиши италиялик Швейсария тадбиркори, миллиардер. „Форбес“ журналининг 2013-йилдаги дунё бойлари рўйхатида 94-ўринни эгаллаган[1]. „Блоомберг“ берган ҳисоботга кўра, унинг оилавий бойлиги 14 миллиард доллардан ошади[2].

Эрнесто Бертарелли
Эрнесто Бертарелли
Таваллуди 1965-йил 22-сентябр (1965-09-22) (61 ёш)
Фуқаролиги Швейсария
Турмуш ўртоғи Кирсти Ропер
Болалари (3 нафар фарзанди бор)

Биографияси

1993-йилда Гарвард бизнес мактабини тамомлаган[1]. 1998-йилда у ўз бобосидан мерос қолган „Сероно“ фармасевтик компанияси бошқарувини қўлга олгач, ушбу компания фаолиятини фармасевтикадан биотехнологияга йўналтирди. натижада, 1998-йилда корхона кирми 809 миллион долларни ташкил этган бўлса, 2006-йилга келиб у 2,8 миллиард доллардан ошди. Корхонага бир қанча психологик ва жисмоний касалликларни бартараф этувчи воситаларни ишлаб чиқариши катта шуҳрат келтирди. Бертарелли ушбу корхонани Германиянинг „Мерcк“ ширкатига 13 миллиард долларга сотиши натижасида 2007-йилда[3] „Мерcк-Сероно“ компанияси ташкил топади. 2002-2009-йилларда Бертарелли „УБС АГ“ компанияси ижрочи директори бўлган[4]. 2013-йилда у Буюк Британиянинг Плимут Университети фахрий доктори бўлди.

Хайрия фаолияти

Бертарелли 1999-йилда аёллар ва эркаклар бепуштлигини даволаш ишларига, андрология, генетика ва эндокринологияни ривожлантиришга қаратилган фонд ташкил этган. Ундан ташқари, ушбу фонд спорт, таълим соҳаларига ҳам ҳомийлик қилади[5].

Оиласи

2000-йилда Бертарелли Буюк Британиялик актриса Кристи Роперга уйланган ва учта фарзанди бор[6][7].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Эрнесто Бертарелли & фамилй - Форбес“. форбес.cом. Қаралди: 24-январ 2013-йил.
  2. ↑ „Тҳе Wорлдъс 200 Ричест Пеопле - Блоомберг“. блоомберг.cом. Қаралди: 26-ноябр 2012-йил.
  3. ↑ ҳттп://портфолио.cом/ресоурcес/эхеcутиве-профилес/Эрнесто-Бертарелли-80437
  4. ↑ УБС - Арчиве / Сеарч, 2011-08-28да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2014-08-19
  5. ↑ НЕWС ЭПФЛ :: Лаунчинг оф ЭПФЛ Cентер фор Неуропростҳесес
  6. ↑ „Кирстй Ропер“. Лондон: Даилй Маил (2008-йил 5-май).
  7. ↑ Лонгморе, Андреw. „Эрнесто Бертарелли: макинг wавес“. Лондон: Сундай Тимес (2008-йил 2-ноябр). Қаралди: 2009-йил 25-апрел.[сайт ишламайди]

Ҳаволалар