Эрнст Аббе

АББЕ (Авве) Эрнст (23.01.1840-14.01.1905) — немис физиги ва астрономи. Ена университети да назарий физика профессори (1870-йилдан), Ена расадхонаси директори (1877—1890). Микроскоплар назариясини яратган, ҳар хил оптика асбобларини ихтиро қилган, оптика-механика корхоналаридаги кўп операциялар технологиясини ишлаб чиққан.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил