Ernst Boris Chain
Эрнст Борис Чаин (1906. 19.6, Берлин — 1979-йил, 8-декабр) — инглиз биокимёгари, Лондон қироллик жамияти аъзоси (1949-йилдан). Берлин университетини тугатган (1930). 1933 йдан Англияда. Кембриж биокимё институти (1933—35), Оксфорд университети (1935—48), Италиядаги Халқаро кимё микробиология марказида турли лавозимларда ишлаган (1948—61). 1961 йдан Лондон университетида биокимё профессор Илмий фаолияти инсулиннинг кимёвий асослари, пенициллиннинг кимёвий ва клиник хусусиятларини ўрганишга оид. Нобел мукофоти лауреати (1945; Алехандер Флеминг ва Х. Флори билан хамкорликда)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |