Эрнст Ҳаас (1921-йил 2-март — 1986-йил 12-сентябр) америкалик фотожурналист. Ўзининг 40 йиллик фаолияти давомида Ҳаас фотожурналистика ва фотографиядан ифода ва ижод воситаси сифатида фойдаланиш ўртасидаги тафовутни бартараф эта олган. Иккинчи жаҳон урушидан кейин бутун дунё бўйлаб содир бўлган воқеаларни ёритишдан ташқари, Ҳаас рангли фотография соҳасида ҳам илк кашфиётчи эди. Унинг суратлари "Лифе " ва „Вогуэ“ каби журналлар томонидан тарқатилган.1962-йил Неw Ёрк замонавий санъат музейида биринчи рангли фотосуратлар кўргазмаси бўлиб ўтган. Эрнст Магнум Пҳотос кооперативининг президенти бўлиб ишлаган. Унинг „Тҳе Cреатион“ (1971) номли китоби 350 000 нусхада сотилган энг муваффақиятли фотография китобларидан бири эди[1].

Ҳаас 1986-йилда

Таржимаи ҳоли

Ҳаас 1921-йил 2-мартда Австриянинг Вена шаҳрида туғилган. У юқори даражадаги давлат хизматчиси Эрнст Ҳаас ва Фредерик Ҳаас-Зипсернинг ўғли эди. Эрнстнинг Фритз Ҳаас исмли акаси ҳам бўлган[2].

Ҳаас Иккинчи жаҳон урушидан олдин Вена маданий иқлимида улғайган эди. Таълим ва санъатга катта эътибор берган ота-онаси уни ёшлигиданоқ ижодий изланишга ундашган. Эрнстнинг отаси мусиқа ва суратга тушишни яхши кўрарди, онаси эса шеър ёзган ҳамда рассом бўлишга интилган. Ҳааснинг ўқитувчилари уни тенгдошлари ўртасида ўтказиладиган бадиий танловларда иштирокчи эмас, балки ҳакам сифатида ишлашга мажбур қиларди[2]. Фотограф сифатида унда санъат асарининг расмий фазилатларига алоҳида қизиқиш уйғондии.

Эрнст 1935-йилдан 1938 -Хаас Венадаги ЛЕҲ Гринзинг хусусий мактабида ўқиган. Мактабда санъат, адабиёт, шеърият, фалсафа ва фанни ўрганарди. Унинг асосий таълими 1938-йилда Германиянинг Австрияга бостириб кириши оқибатида мактаб ёпилганида тўхтатилади. Аммо кейинги йили Ҳаас Раинер Гймнасиум дипломини оиган.

Ҳаас немис армиясининг меҳнат лагерига жўнатилган ва кунига олти соат ишлаган. У 1940-йилда хизматни тарк этди ва тиббиётни ўрганиш учун Венага қайтиб келди. Эрнст аждодлари яҳудий бўлгани учун қувғин қилинишидан олдин фақат бир йиллик тиббиёт мактабини тамомлай олган холос[2].

Фаолияти

Ҳаас болалигида фотографияни ўрганишга қизиқмас эди[3], лекин отаси уни рағбатлантиришга ҳаракат қиларди. 1940-йилда отасининг вафотидан сўнг, Ҳаас биринчи марта қоронғи хонага кириб, эски оилавий суратларни чоп этишни ўрганди. Унинг бу соҳага қизиқиши ортди. Тез орада ўз фотосуратларини ҳам олишни бошлаган.

Унинг расмий таълими уруш туфайли мураккаблашган бўлса-да, Ҳаас автодидакт эди, ўз устида ишлашда давом этарди. 1941-йилда Мах Реинҳардт киносеминарининг „мактаб фотографи“ сифатида техник дарсларида қатнашганидан сўнг кино ижодига ҳам қизиқиши уйғотди[2]. У фалсафа ва шеъриятни ўрганган, хусусан, иккаласи ҳам унинг истеъдоди фотография эканлигини исботлаган[4].

Манбалар

  1. ↑ „Эрнст Ҳаас: Мастер оф пҳотограпҳй“ (эн). Тҳе Индепендент Пҳотограпҳер (2022-йил 9-декабр). Қаралди: 2023-йил 13-июн.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Ҳаас 1992.
  3. ↑ Cампбелл 1981.
  4. ↑ Бонди. „Биограпҳиcал Эссай“. Эрнст Ҳаас Wебсите (2000). 2017-йил 30-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 2-октябр.