Ernst Happel
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Эрнст Франз Ҳерманн Ҳаппел ( 1925-йил 29-ноябр - 1992-йил 14-ноябр) австриялик футболчи ва мураббий .
|
Ҳаппел эсдалик баннерида | |||
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Эрнст Франз Ҳерманн Ҳаппел | ||
| Таваллуд санаси | 29-ноябр 1925-йил | ||
| Таваллуд жойи | Вена, Австрия | ||
| Вафот санаси |
14-ноябр 1992-йил (66 ёшда) | ||
| Вафот жойи | Иннсбруcк, Австрия | ||
| Бўйи | 1.78 м (5 фт 10 ин) | ||
| Амплуаси | Ҳимоячи | ||
| Мукофотлари |
1954-йил ФИФА Жаҳон чемпионати бронза медали 1978-йил ФИФА Жаҳон чемпионати кумуш медали | ||
| Ёшлигида аъзо бўлган клублар | |||
| 1938–1942 | Рапид Wиэн | ||
| Профессионал фаолияти* | |||
| Йиллар | Жамоа | Ишт. | (Гол.) |
| 1942–1954 | Рапид Wиэн | 177 | (8) |
| 1955–1956 | РC Парис | 42 | (9) |
| 1956–1959 | Рапид Wиэн | 63 | (17) |
| Миллий терма жамоа | |||
| 1947–1958 | Австрия | 51 | (5) |
| Бошқарган клублари | |||
| 1962–1969 | АДО Ден Ҳааг | ||
| 1967 | Сан Франcисcо Галес | ||
| 1969–1973 | Феиженоорд | ||
| 1973–1974 | Севилла | ||
| 1974–1978 | Cлуб Бругге | ||
| 1977–1978 | Нидерландия | ||
| 1979 | Ҳарелбеке | ||
| 1979–1981 | Стандард Лиèге | ||
| 1981–1987 | Ҳамбургер СВ | ||
| 1987–1991 | Сwаровски Тирол | ||
| *Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат) | |||

Ҳаппел барча даврларнинг энг буюк мураббийларидан бири сифатида қабул қилинади [1][2][3]. У Голландия, Белгия, ғарбий Германия ва Австрия клубларини бошқариб ҳам лигада, ҳам ички кубокда ғолиб чиққан. Ҳаппел икки марта, 1970-йилда “Фееноорд” ва 1983-йилда “Гамбургер СВ” билан Европа кубогини қўлга киритади, “Брюгге”ни 1978-йилда Европа кубогида иккинчи ўринга олиб чиқади ва Голландия билан 1978-йилги ФИФА Жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади. Бу 1958-йилда Жорж Рейнорнинг Швецияда иккинчи ўринни эгаллаши билан бирга жаҳон чемпионатида маҳаллий бўлмаган мураббий учун энг яхши натижадир[4]. У икки клуб билан Европа кубогини ютган беш мураббийлардан биринчиси бўлди (Карло Анчелотти, Оттмар Хицфелд, Жозе Моурино ва Юпп Хайнкес). У, шунингдек, Анчелотти, Моурино, Жованни Трапаттони, Томислав Ивич ва Эрик Герец сингари камида тўртта мамлакатда юқори даражадаги ички чемпионатларда ғолиб чиққан олти нафар мураббийдан биридир.
Футболчилик карераси
Клубдаги карераси
Ҳаппел ўзининг профессионал футболчилик фаолиятини "Рапид Wиэн"да бошлаган, ушбу клубда у 17 ёшида дебют қилган. Макс Меркел билан мустаҳкам мудофаа ҳамкорлигини йўлга қўйиб, у "Рапид"да 1943-йилдан 1954-йилгача ва 1956-йилдан 1959-йилгача умумий 14 йил ўйнади ва олти марта Австрия чемпионлигини қўлга киритди. У 1999-йилда Рапиднинг “Аср жамоаси” таркибига киритилади.
ўртадаги икки йил давомида 1954-1956-йилларда Ҳаппел Франсиянинг Раcинг Cлуб де Парис клубида ўйнаган.
Терма жамоадаги карераси
Ҳаппел Австрия терма жамоасидаги илк дебют ўйинини 1947-йилнинг сентябр ойида Венгрияга қарши ўтказади. У1948-йилги ёзги Олимпия ўйинларида Австрия терма жамоаси сафида ўйнаган[5]. Ҳаппел 1954-йилда Швейцарияда бўлиб ўтган футбол бўйича Жаҳон чемпионати иштирокчиси бўлиб, у ерда жамоасига учинчи ўринни эгаллашга ёрдам беради, шунингдек, 1958-йилги Жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этади. Унинг терма жамоа сафидаги сўнги ўйини 1958-йил сентябр ойида Югославияга қарши ўйин бўлган. У терма жамоада 51 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урган[6].
Мураббийлик карераси
Ўйинчи сифатида фаолиятини тугатгандан сўнг, Ҳаппел барча даврларнинг энг буюк мураббийларидан бирига айланди. У мураббий сифатида тўртта мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Шунингдек, у Европа чемпионлар кубогида (ҳозирги УЭФА Чемпионлар лигаси) иккита клубни олтин медалга олиб чиқди ва Голландия билан 1978-йилги Жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади. Унинг биринчи клуби 1962-йилда АДО Ден Хааг бўлиб, у билан 1968-йилда Голландия кубогини қўлга киритади. Ден Хаагдан сўнг у "Фееноорд" ни бошқарган, у билан бирга Европа кубогини (1970-йил финалда "Глазго Селтик" ни мағлуб этган) ва 1970-йилда Қит'алараро кубокни, кейинчалик 1971-йилда Голландия чемпионлигини қўлга киритган.
1978-йилда Аргентинада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Ҳаппел Голландия терма жамоасини бошқарган ва Аргентина терма жамоасига қарши финалга қадар етиб келган. Ҳар доим кам гап одам бўлган Ҳаппелнинг ўйин олдидан қилган ҳаяжонли нутқи бор-йўғи битта жумладан иборат бўлгани айтилади: "Жаноблар, икки очко". Бироқ Голландлар иккинчи бор финалда қўшимча бўлимларда 3:1 ҳисобида мағлуб бўлишади.
Шахсий ҳаёти
Рапид Венанинг барча ёш футболчилари 1938-йилда автоматик равишда Гитлер Жугенд а'зоси бўлишади. Эрнстнинг айтишича, у йиғилишларидан ҳайдаб чиқарилгунга қадар уларнинг қўшиқларига қўшиқ айтишдан бош тортган[7].
1943-йилда Ҳаппел ҳарбий хизматга чақирилиб, Шарқий фронтга жўнатилади. У ҳеч қачон уруш ҳаракатида қатнашмаган бўлса-да, 1945-йилда америкаликлар томонидан ҳибсга олинади. У Мюнхендаги вагондан сакраб қочиб қутулди ва Венага қайтиш учун бир неча ой керак бўлади. У “Рапид Вена” клубида яна ўйнай бошлаганини баҳона қилиб, советлар ишғол этган ҳудудда яшай бошлайди[7].
Вафоти

Ҳаппел 1992-йилда 66 ёшида ўпка саратонидан вафот этади. Унинг ўлимидан сўнг, Австриядаги энг катта футбол стадиони, Венадаги Пратерстадион, Эрнст-Ҳаппел-Стадион деб ўзгартирилди. Унинг ўлимидан тўрт кун ўтиб, Австрия Германияга қарши ўйнайди ва 0:0 ҳисобида дуранг натижасини қайд этади. .
Ютуқлари
Ўйинчи сифатида
Рапид Wиэн[8]
- Австрия Футбол Бундеслигаси : 1945–46, 1947–48, 1950–51, 1951–52, 1953–54, 1956–57
- Австрия кубоги : 1945–46
- Зентропа кубоги : 1951-йил
Австрия
- ФИФА Жаҳон чемпионати учинчи ўрин: 1954
Мураббий сифатида
АДО Ден Ҳааг [9]
- Голландия кубоги : 1967–68
Фееноорд [10]
- Эредивизион : 1970–71
- Европа кубоги : 1969–70
- Қит'алараро кубок : 1970-йил
Cлуб Бругге [11]
- Европа кубоги соҳиби : 1977–78 [12]
- УЭФА кубоги соҳиби : 1975–76 [13]
- Белгия чемпионати : 1975–76, 1976–77, 1977–78
- Белгия кубоги : 1976–77
Стандарт Лиэж [14]
- Белгия кубоги: 1980–81
Нидерландия
Гамбургер СВ [16]
- Европа кубоги: 1982–83
- УЭФА кубоги соҳиби: 1981–82
- Европа суперкубоги соҳиби : 1983-йил
- Бундеслига : 1981–82, 1982–83
- ДФБ-Покал : 1986–87
Сwаровски Тирол [17]
- Австрия чемпионати : 1988–89, 1989–90
- Австрия кубоги : 1988–89
Индивидуал
- Йилнинг Европа мураббийи - Сепп Гербергер мукофоти : 1978, 1983
- Европанинг энг яхши мавсум мураббийи : 1982–83
- Франcе Фоотбалл барча даврларнинг 9-энг буюк мураббийи: 2019 [18]
- Жаҳон футболи барча даврларнинг 9-энг буюк менежери: 2013-йил
- ЭСПН барча даврларнинг 14-энг буюк менежери: 2013 [19]
Манбалар
- ↑ „Эрнст Ҳаппел – Легендарй фоотбалл манагер“. Тҳе Спортинг.блог. Қаралди: 2022-йил 4-феврал.
- ↑ Степҳан Уэрсфелд. „Греатест Манагерс, Но. 14: Эрнст Ҳаппел“. ЭСПН (2013-йил 6-август). 2022-йил 30-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-феврал.
- ↑ „Эрнст Ҳаппел: Тҳе 'Wеирд Ман' Wҳо Cонқуэред Эуропеан Фоотбалл анд Ҳелпед Шапе тҳе Модерн Гаме“. Спорц Иллустратед (2019-йил 8-август). Қаралди: 2022-йил 4-феврал.
- ↑ „На ҳистóриа да Cопа до Мундо, ненҳум треинадор эстрангеиро фои cампеãо (ин Wорлд Cуп ҳисторй, но фореигн манагер ҳас эвер беэн а чампион)“. Яҳоо. 2022-йил 11-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-декабр.
- ↑ „Эрнст Ҳаппел“. Олймпедиа. Қаралди: 2021-йил 15-октябр.
- ↑ Аппеаранcес фор Аустриан Натионал Теам – РСССФ
- ↑ 7,0 7,1 „125 Жаар Cлуб Бругге: ҳет фантастисче 'волгасвоэтбал' ван Эрнст Ҳаппел, 19/11/1925-14/11/1992 (4) – РW“ (нл-НЛ). Де Wитте Дуивел (2016-йил 22-ноябр). 2020-йил 17-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 29-июн.
- ↑ „СК Рапид Wиэн – Титлес, тропҳиэс анд плаcес оф ҳонор“. 2022-йил 30-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-декабр.
- ↑ „Ҳисториэ“. Де Ҳаагсе Воэтбалҳисториэ.
- ↑ „Фееноорд, ээн топcлуб зондер гелд“ (2010-йил 6-август).
- ↑ „Эрнст Ҳаппел Траинерсcарриèре“. Cлуб Бругге (2017-йил 26-сентябр). 2022-йил 30-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-декабр.
- ↑ „1978 финал ҳигҳлигҳц: Ливерпоол 1-0 Cлуб Бругге“. УЭФА.
- ↑ „Воэтбал – УЭФА Cуп – 1975/1976 – Ҳоме“. Спортуицлаген.
- ↑ „Палмарес“. Стандард де Лиèге.
- ↑ „ФИФА Wорлд Cуп 1978“. 2018-йил 17-майда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Ҳамбургер СВ – Титлес, тропҳиэс анд плаcес оф ҳонор“. 2022-йил 30-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-декабр.
- ↑ „ФC Сwаровски Тирол – Титлес, тропҳиэс анд плаcес оф ҳонор“. 2024-йил 30-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-декабр.
- ↑ „Франcе Фоотбалл ҳаве ранкед тҳе 50 греатест манагерс оф алл тиме“. ГивеМеСпорт (2019-йил 19-март). Қаралди: 2019-йил 19-март.
- ↑ „Греатест Манагерс, Но. 14: Эрнст Ҳаппел“. ЭСПН ФC (2013-йил 6-август). Қаралди: 2019-йил 21-октябр.
