Ernst Kassier
Эрнст Кассирер (1874-1945 йй.) — неокантчилардан эди.
Асарлари
Унинг асосий асарлари «Субстансия ва функсия ҳақида тушунча» (1910), «Янги давр фалсафаси ва фанида билиш масаласи» (1906-1920), «Символик шакллар фалсафаси» (1923-1929)кабилардир. Э.Кассирернинг фалсафий асарларида тарихийлик, мантиқийлик, гносеологик масалалар кўтарилган.
Қарашлари
У математика ва табиацҳунослик тушунчаларининг тарихига мурожаат қилар экан, мантиқий нарса ҳиссий ва тажрибавий нарсадан олдин келишини исботлашга уринади. Фан тушунчаси бу воқеликнинг инъикоси бўлмай, балки „усули“ дирки, унинг ёрдамида „берилган нарса“ априор равишда тузилган муносбатлар ва вазифалар „қатори“га бориб тақалади. Кейинчалик Кассирер тил, афсона, санъат, фан ва дин шаклларига „охирги, бирламчи воқейлик қатлами“га келиб урилувчи „рамзий шакллар“ сифатида мурожаат қилиб кантчиликнинг анъана муаммосидан узоқлашади. Умуман, Кассирер ўзининг фалсафий қарашларида сафдошлари флкрларига таяниб, неокантчилик йўналишининг ривожига ўзининг маълум ҳиссасини қўшди. Кассирер эстетик қарашлари АҚСҲ да 1950-60-йилларда ривож топади.
Адабиётлар
Ғарб фалсафаси тарихи. Тошкент 2018
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |