Эрон Ислом Республикасининг расмий давлат эмблемаси

Эрон эмблемаси (форсча: نشان رسمی ایران‎‎ / Нешāн-э расми-е Ирāн‎‎) — Эрон Ислом Республикасининг расмий давлат эмблемасидир (герб). Ушбу эмблема 1979-йилда Эронда юз берган Ислом инқилобидан бир йил ўтганидан сўнг, рассом Ҳамид Нодимий томонидан яратилган ва 1980-йилнинг 9-май куни Оятуллоҳ ва Эрон Олий Раҳбари Руҳуллоҳ Хумайний томонидан тасдиқланган.

Тузилиши

Эрон эмблемаси қора рангдаги стиллаштирилган жисмлар билан бажарилган. Ушбу стиллаштирилган жисмлар араб-форс ёзувида амалга оширилган ва «Оллоҳ» деб ўқилади. Бундан ташқари, эмблемада тўртта ярим ой ва икки тиғли қилич жойлаштирилган ва ушбу жисмлар тавҳид ва исломнинг беш устуни рамзларидир. Эмблеманинг лоласимон тузилиши қадимги ривоятга асосланган ва ушбу ривоятга кўра, Эрон учун қурбон бўлган инсоннинг қабрида қизил лола ўсиб чиқади.

Қизиқарли фактлар

Эроннинг ушбу эмблемаси Униcоде системасида ўз шифрига эга ва қуйидаги код билан терилади: У+262Б (☫).

Манбалар