Eron kalendari
Эрон календари—қуёш йил ҳисобига асосланган бўлиб, торих-э ҳежри-е шамси деб номланади. Эрон календаридаги 12 ойнинг биринчи олтитаси 31 кундан, кейинги бештаси 30 кундан ва 12- ой 29 кун (кабиса йили) 30 кун. Бир йил 365 ( 366 ) кунга тўғри келади. Бу календар 1925- йилда расмий равишда Мажлис томонидан Эроннинг асосий давлат календари деб белгиланди ва 1304-йил ҳижрий-шамсийнинг 1 фарвардин ойи (я’ни 21- март 1925- йил) янги йилнинг биринчи куни деб э’лон қилинди. Эрон календарида янги йил но ‘уруз (наврўз) байрами билан бошланади. Ҳафтада дам олиш куни жо ‘м ’э ( жума) куни бўлади.Эрон календаридаги ҳижрий-шамсийни Европа йил ҳисобига айлантириш учун кўрсатилган йилга 621 сонини қўшиш керак. Масалан, ҳижрий-шамсийнинг 1347- йили Европа календарининг 1968-йилига тўғри келади. Эрон календарининг охирги ойлари Европа календарининг келаси йилги январ, феврал ва март ойларини ўз ичига олгани учун,ҳижрий-шамсийнинг ма’лум бир йилини Европа йил ҳисобига айлантирганда одатда икки йил билан ишора этилади. 1347=1968-1969. Европа йилини ҳижрий йили билан белгиланганда ҳам шу ҳол сақланади: 1968=1346-1347. Ҳижрий-шамсийда берилган йилнинг ой ва кунлари билан тўла Европа йил ҳисобига айлантириш лозим бўлса, махсус жадвалдан фойдаланиш тавсия қилинади. [1]
Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ М.Абдусаматов Форс-тили