Eron taomlari
Эрон ошпазлик маданияти тарихан қўшни халқлар ошхонасига, жумладан кавказ, турк, левант, юнон, ўрта осиё ва рус ошхоналарига каби таъсир кўрсатган[1][2][3][4]. Вақтлар мобайнида, Эрон ошхонасининг айрим одат ва хусусиятлари форслашган мусулмон султонликлари ва Ўрта Осиёда шаклланган Мўғуллар сулоласи орқали Ҳиндистон ва Покистон ошхоналари томонидан ҳам ўзлаштирилди[5][6][7].
Таниқли Эрон маҳаллий таомлари – гуруч,гўшт, сабзавот ва ёнғоқ билан комбинациялашган ҳолда тайёрланади. Маҳаллий барра кўкатлар Эрон таомномасининг ажралмас қисми бўлиб, доимий безак маҳсулотлари ҳисобланади. Шунингдек, олхўри, анор, беҳи, ўрик, ўрик ва майиз кабилар форс ошхонасининг асрлар мобайнидаги ўзгармас меваларидир. Заъфарон, қуритилган лимон ва бошқа нордон таъм манбалари, шу билан бир қаторда должин, зердеçал ва майданоз каби ажойиб характерли эрон хушбўйлатувчилари ўзаро аралаштирлиб, таомларнинг асл сири деб ишонилади.
Эроннинг ҳар бир минтақасининг ўзига хос таомлари бор. Уларнинг аксарияти миллий таомлар ҳисобланиб, мамлакатнинг ҳамма ерида тайёрланади ва истеъмол қилинади. Эроннинг машҳур ва мазали таомларидан бири гуруч ва қўй ёки мол гўшти билан тайёрланадиган Челу кабобдир. Челу жўже, челу хуреш ва челу мўрғ кенг тарқалган Эрон таомларидандир. Аксарият эронликлар анъанавий ва мазали Эрон шўрвасини ҳам яхши кўрадилар. Эрон халқининг мол гўшти, қўй, товуқ ва балиқ гўштига бўлган муҳаббати туфайли Эрон ошхонасида турли хил ва мазали таомлар мавжуд. Эрон таомларининг асосини гуручли таомлар, бодом, писта, қайнатилган сабзи ёки апелсин қобиғи ва майиз, бундан ташқари эса сабзавот ва зираворлар ҳамда вақти-вақти билан гўшт ташкил этади[8]. Бундан ташқари Эрон таомлари орасида икра ва қисқичбақалар ҳам мавжуд. Нон ва гуруч эронликларнинг асосий таомидир. Эрон нони жуда хилма-хилдир. Эрон аҳолисининг аксарияти овқатларини нон билан истеъмол қиладилар. Айрон совуқ ичимлик, чой эса Эронда кенг тарқалган иссиқ ичимлик ҳисобланади. Эронликлар кўпинча чойни бошқа ичимликлар, жумладан, қаҳвадан афзал кўрадилар.
Эрон таомлари хорижда, айниқса Лондон, Сан-Франсиско, Торонто[9][10][11][12], Хюстон ва Лос-Анжелес атрофидаги Эрон диаспораларида тез-тез учрайди[9][10][13].
Эрон нонлари
Гуруч тайёрлаш турлари
| Усул | Тавсиф |
|---|---|
| Палов ва челов | Челов оддий гуруч бўлиб, шовла ёки кабобга қўшимча сифатида овқат тайёрлаш жараёнида фойдаланилади. Гуруч тузланган сувга солиниб, сўнг қайнатилади..Қайнатилган гуруч (челов) қуритилади ва буғда пишириш учун қозонга солинади. Бу усул гуруч доналари ажратилган ва ёпишиб қолмаган жуда юмшоқ ҳолга олиб келади. Нон ёки картошка бўлакларининг юпқа қатлами қозоннинг пастки қисмида тадиг деб аталадиган сариқ чўкма ҳосил қилади. Гўшт, сабзавот, ёнғоқ ва мевалар баъзан қатламларга қўшилади ёки челов билан аралаштирилиб, кейин буғланади. Челов қозондалиги пайти, олов пасайтирилади ва ортиқча буғ ҳосил бўлмаслиги учун қозон қопқоғи остига қалин мато ёки сочиқ қўйилади. |
| Катеҳ | Суви тўлиқ сўрилмай пишириладиган гуруч. Бу Гилон вилоятининг анъанавий таомидир. |
| Дами | Кате билан деярли бир хил усулда тайёрланадиган гуруч, лекин бошланғич усулда таом таркибига дон ва ловия каби гуруч билан бир вақтда пишириладиган дуккакли маҳсулотлар қўшилади. Катени тайёрлашда гуруч ва бошқа ингредиэнтлар маромида пишгунча олов минимал даражада ушлаб турилади. Агар печда узоқ вақт мобайнида куйдирилмай, ҳаддан зиёд пиширилмаса, дами ва кате ҳам тадиг ҳосил қилиши мумкин. Дамининг махсус шакли тачин бўлиб, у ёгурт, товуқ (ёки қўзичоқ гўшти) гуруч, заъфарон шунингдек тухум сариғининг ўзаро унутилмас комбинациясидир. |
| Албалу палов—гилос ва товуқ ёки қизил гўшт бўлаклари билан гуруч. | |||
Манбалар
- ↑ „Персиан Cуисине, а Бриэф Ҳисторй“. Cултуре оф ИРАН. Қаралди: 2016-йил 8-январ.
- ↑ элеcтриcпулп.cом. „ĀŠПАЗĪ – Энcйcлопаэдиа Ираниcа“. www.ираниcаонлине.орг.
- ↑ „Ираниан Фоод“. 2014-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 13-апрел.
- ↑ „Cултуре оф ИРАН“. Cултуреофиран.cом. Қаралди: 2014-йил 13-апрел.
- ↑ Ачая, К. Т.. Индиан Фоод: А Ҳисториcал Cомпанион. Охфорд Университй Пресс, 1994 — 11-бет.
- ↑ Стантон. Cултурал Соcиологй оф тҳе Миддле Эаст, Асиа, анд Африcа: Ан Энcйcлопедиа. САГЕ Публиcатионс, 2012 — 103-бет. ИСБН 978-1452266626.
- ↑ Мина Ҳолланд. Тҳе Эдибле Атлас: Ароунд тҳе Wорлд ин Тҳиртй-Нине Cуисинес. Cанонгате Боокс, 6 Марч 2014 — 207–-бет. ИСБН 978-0-85786-856-5.
- ↑ ҳттпс://www.cултуреофиран.cом
- ↑ 9,0 9,1 Деҳгҳан, Саээд Камали. „Топ фиве Персиан рестауранц ин Лондон“ (эн-ГБ). Тҳе Гуардиан (2016-йил 3-феврал). Қаралди: 2016-йил 16-феврал.
- ↑ 10,0 10,1 Та, Лиэн. „Тҳе Бест Персиан Фоод Ин ЛА (ПҲОТОС)“. ҲуффПост (2011-йил 27-ноябр).
- ↑ „Бай Ареа чеф cирcлес баcк то чилдҳоод wитҳ Ираниан бреадс“. Сан Франcисcо Чрониcле. Қаралди: 2018-йил 3-март.
- ↑ „Тҳе 10 бест неw рестауранц ин Торонто ин 2013“. Тҳе Глобе анд Маил. Қаралди: 2016-йил 16-феврал.
- ↑ Wҳитcомб, Дан. „Лос Ангелес' ларге Ираниан cоммунитй чеэрс анти-региме протесц“. Реутерс (2018-йил 4-январ).
- ↑ Талес оф а Китчен. „Персиан дате бреад wитҳ турмериc анд cумин (Комаж)“ (2013-йил 5-март). 2018-йил 6-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 1-декабр.
- ↑ Шафиа, Лоуиса. „Мораса поло“, . Тҳе Неw Персиан Китчен, 16 Април 2013. ИСБН 9781607743576.
- ↑ Даниэл, Элтон Л. Маҳдī, ʻАлī Акбар.. Cултуре анд Cустомс оф Иран, 2006 — 153-бет. ИСБН 9780313320538.
- ↑ Батманглиж, Нажмиэҳ. „Адас полоw“, . А Тасте оф Персиа: Ан Интродуcтион то Персиан Cоокинг, 2007 — 96-бет. ИСБН 9781845114374.
- ↑ Батманглиж, Нажмиэҳ. „Бақала полоw“, . А Тасте оф Персиа: Ан Интродуcтион то Персиан Cоокинг, 2007 — 104-бет. ИСБН 9781845114374.
- ↑ Батманглиж, Нажмиэҳ.. Фоод оф Лифе: А Боок оф Анcиэнт Персиан анд Модерн Ираниан Cоокинг анд Cеремониэс, 1990 — 103-бет. ИСБН 9780934211277.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Эрон таомлари“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |













