Эрон ядро дастури доирасида қурилгани иддао қилинадиган барча обектлар харитаси

Эрон ядро дастури[1] ёки Эрон ядровий дастури[2] – Эроннинг давлат лойиҳаси бўлиб, халқаро ҳамжамият томонидан яқиндан кузатиб келинади. Эрон ҳукумати лойиҳа фақат тинч мақсадларни кўзлашини, жумладан, энергия ишлаб чиқишни кўзлашини таъкидлаб келаётган бўлса-да, мамлакат 2003-йилгача махфий равишда АМАД лойиҳаси доирасида ядро қуроли ишлаб чиқариш устида ишлагани маълум. Эронда тинч мақсадларда фойдаланиш учун керак бўлгандан анча юқори даражада уран бойитилгани мамлакат ядро қуроли яратиш устида ишлаётгани ҳақидаги хавотирларни кучайтириб келади. Бу ҳолат бир томондан Эрон, иккинчи томондан АҚСҲ, Исроил ва Европа мамлакатлари ўртасида зиддиятларга сабаб бўлиб келади.

Эроннинг ядро соҳасидаги фаолиайти 1950-йилларда АҚСҲ қўллови билан бошланган. Лойиҳа 1970-йилларда кенгайтирилган ва унинг доирасида реакторлар қурусг режалаштирилган. Аммо 1979-йилги инқилобдан кейин бу ҳаракатлар тўхтатилган. Лойиҳа 1980-йилларда Эрон–Ироқ уруши даврида яширин равишда қайта йўлга қўйилган. 2002-йилда Эрон ҳукумати тан олмаган Натанз ва Арок ядро обектлари фош қилинди. 2009-йилда эса ер остида жойлашган Фордо мажмуаси фош қилинди.

2003-йилда Эрон Ядро қуроли дастури тўхтатилганини расман эълон қилди. Аммо яширин равишда дастур давом этгани айтилади. 2024-йил ҳолатига кўра, мамлакатда уран 60 фоизга қадар бойитилган. Таҳлилчиларнинг айтишича, бу тинч мақсадларда фойдаланиш учун керак бўлган кўрсаткичлардан анча юқоридир. 2025-йилда Атом энергияси бўйича халқаро агентлик 20 йилда илк маротаба Эрон ядро дастури бўйича ўз мажбуриятларини бажармаяпти деб топди[3].

Эроннинг ядро дастурига жавобан халқаро ҳамжамият кўплаб санксия жорий қилиб келади. Санксиялар мамлакатнинг нефт экспорт қилиш ҳамда жаҳон молиявий тизимидан фойдаланиш имкониятини чеклади ва унинг иқтисодиётига жиддий зарба берди. Мамлакатга қарши санксиялар йиллар давоми ўзгариб келади. 2025-йилда йилда БМТ Эронга қарши санксияларни қайтадан жорий қилди[4].

Манбалар