Эроний масжиди (Имом Ҳусайн масжиди сифатида ҳам танилган) – Дубайнинг ас-Сатва шаҳрида жойлашган масжид. Эрон жамоатчилиги томонидан асос солинган.

Масжид
Эроний масжиди
Манзил ас-Сатва, Дубай
Меъморий услуб Форс архитектураси
Бинокорлик ???—1979

Жумеираҳ масжидига яқин ерда, Д 92 йўли жойлашган. Гумбази анъанавий кўк плиталар билан қопланган[1][2]. Масжид 2500 квадрат метр майдонни эгаллайди. 1979-йилда Эрон Қизил Ярим Ой жамияти кўмагида қурилган. Бир нечта ички зал ва хоналарни ўз ичига олади. Шунингдек, араб, форс, урду ва инглиз тилларида турли мавзулардаги 14 000 дан ортиқ китобларга эга кутубхонага эга[3]. Шайх Муҳаммад Маданий англашув маркази ҳар ҳафта масжид бўйлаб тўрт марта экскурсия ўтказади[3].

Манбалар

  1. ↑ Тҳомас, Гавин. Фроммер'с Дубаи анд Абу Дҳаби Дай бй Дай. Жоҳн Wилей & Сонс, 2003 — 43-бет. ИСБН 9780470684597. Қаралди: 2015-йил 3-июл. 
  2. ↑ „Ираниан Мосқуэ“. Лонелй Планет. Қаралди: 2015-йил 3-июл.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Ираниан Мосқуэ Дубаи“. Дубаи Травелатор (2014). Қаралди: 2015-йил 3-июл.