Eroniy tillar

Эроний тиллар — Ҳинд-Европа тиллари оиласининг ҳинд-эрон тармоғига мансуб тиллар гуруҳи. Асосан, Эрон, Афғонистон, Тожикистон, шунингдек, Ўзбекистон, Туркия, Ироқ, Сурия, Покистон ва Ҳиндистоннинг баъзи ҳудудларида, Россия Федерациясининг Шимолий Осетия—Алания Республикасида, Грузиянинг Жанубий Осетия мухтор вилоятида, Кавказ ва Ўрта Осиёнинг бошқа айрим ерларида тарқалган. Аввалроқ Шимолий Қора денгиз бўйлари, Туркманистон, Шарқий Туркистон, Шарқий Помирда ҳам алоҳида тарқалиш марказлари бўлган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 200 миллион кишидан зиёд.
Тарихий-генетик тасниф бўйича Эроний тиллар 2 асосий гуруҳга бўлинади: ғарбий ва шарқий; уларнинг ҳар бири, ўз навбатида, шимолий ва жанубий гуруҳчаларга ажралади. Шимолий-ғарбий Эроний тилларга мидия тили ва парфия тили каби ўлик тиллар ҳамда курд, балуж, гилон, мозандарон, толиш каби жонли тиллар, шунингдек, Эрон, Ироқ, Туркиядаги бир қанча майда, ёзувсиз тиллар, парачи ва ормури тиллари киради. Жанубий ғарбий Эроний тиллар га қадимий форс ва ўрта форс каби ўлик тиллар ҳамда форс, тожик, дарий (форси кобулий), хазора, кумзари каби жонли тиллар, Эрондаги бошқа бир қанча майда тил ва лаҳжалар киради. Шим.шарқий Эроний тилларга скиф, алан, суғд, хоразмий сингари ўлик тиллар ҳамда осетин, яғноб каби жонли тиллар киради. Жанубий шарқий Эроний тилларга бақтрия тили, сак тиллари каби ўлик тиллар ҳамда пушту (афғон) тили ва бир қанча тил гуруҳларини қамраб олган помир тиллари, бошқа жонли тиллар киради. Ўлик тилга айланган авесто тилида ҳам ғарбий, ҳам шарқий Эроний тилларнинг белгилари мавжуд бўлган.
Эроний тиллар типологик жиҳатдан бир хил эмас. қадимий (ўлик) ва ҳозирги (жонли) Эроний тиллар ҳамда гарбий ёки шарқий гуруҳчаларга мансуб Эроний тиллар ўзаро маълум фонетик, грамматик ва лексик ўзига хосликларга эга. Айрим ўлик ва жонли Эроний тилларнинг хусусий лингвистик жиҳатлари ҳақида қаранг: парфия тили, скиф тили, суғд тили, хоразмий тили; балуж тили, дарий тили, курд тили, осетин тили, помир тиллари, пушту тили, тожик тили, форс тили.
Эроний тилларнинг тарихи шартли равишда 3 даврга бўлинади: 1) қадимий (милоддан аввалги 2-минг йиллик бошларидан милоддан аввалги ИВ—ИИИ асрларгача) — мидия, авесто, қадимий форс, скиф тиллари; 2) ўрта (милоддан аввалги ИВ—ИИИ асрлардан милодий ВИИИ—ИХ асрларгача) — ўрта форс (паҳлавий), парфия, бақтрия, суғд, алан тиллари; 3) янги (милодий ВИИИ—ИХ асрлардан) — форс, тожик, пушту, дарий, осетин, курд ва ёзувсиз помир тиллари. Бу тасниф экстралингвистик (маданийтарихий ва бошқалар) белгиларга асосланган. Лингвистик белгиларга қараб эса 2 давр фарқланади: қадимий (қад. форс, авесто, мидия, скиф тиллари) ва кейинги (бошқа барча тиллар).
Қад. форс тилининг илк ёзма ёдгорликлари милоддан аввалги ВИ асрга мансуб бўлиб, миххатдя ёзилган. Асрлар мобайнида оғзаки яшаб келган авестовий матнлар тахминан милодий ИВ асрда ўрта форс ёзуви асосидаги махсус алифбода кўчирилган. Ўрта форс (милодий ИИ—ИИИ асрлар), парфия (милоддан аввалги И аср), суғд (милодий ИВ аср) ва қисман хоразмий (милоддан аввалги ИИИ аср) тилларидаги ёдгорликлар оромий ёзувининг турли кўринишларида битилган (хоразмийча матнларнинг бир қисми араб ёзувида ХИИ—ХИИИ асрларда ёзилган арабча матнлар таркибида ҳам учрайди). Хўтансак тили (милодий ВИИ аср) браҳмининг бир туридан; бақтрия тили (милодий ИИ аср) юнон алифбосидан фойдаланган; форс, дарий, пушту, балуж тилларида турли ўзгаришларга учраган араб алифбосидан, тожик, осетин, тот тилларида эса рус алифбосидан фойдаланилади. Курдлар, яшаш шароитларидан келиб чиқиб, рус (Закавказе), лотин (Сурия ва Ироқ) ва араб ёзувларидан фойдаланадилар. Бошқа Эроний тиллар ўз ёзувига эга эмас[1].
Манбалар
Адабиёт
- Оранский И. М., Введение в иранскую филологию, М., 1960; Оранский И. М., Иранские язмки в историческом освешении, М., 1979; Основн иранского язмкознания, кн. 1—4, М., 1979—87.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |