Эроний халқлар (форсча: مردمان ایرانی‎‎; тожикча: мардумхои эронӣ; осетин: ирайнаг адæмтæ ) — ҳинд-европа тилларидаги орийлар оиласининг эроний тилларида сўзловчи, келиб чиқиши умумий бўлган халқлар. Эроний халқлар Евросиё қитъсидаги энг қадимий халқлар оиласидан бири ҳисобланади. Ушбу халқларнинг юзага келиши, эрамиздан аввалги ИИ-мингйилликка бориб тақалади. Эроний халқлар ривожланиши ва кичик суб-оилаларга бўлиниши қадимги Бақтрия (ҳозирги Афғонистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳудудлари) ҳудудида амалга ошган. Эроний халқларнинг умумий сони тахминан 200 миллион кишини ташкил этади. Ҳозирги пайтда Эроний халқлар асосан Эрон, Афғонистон ва Тожикистон, қисман Ўзбекистон, Покистон, Туркия, Озарбайжон, Ироқ, Сурия, жанубий Россия, Гуржистон ва Хитой ҳудудларида кенг тарқалган. Ушбу халқлар эроний тилларда сўзлашади. Эроний халқлар тили, маданияти ва тарихи, дунёда энг кўп тадқиқ қилинадиган илмий йўналишлардан биридир. Эроний халқлар ва туркий халқлар тарихи ва маданияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Бунга сабаб турклар Эрон маданиятини ўзлаштирган

Эроний халқлар
Умумий аҳоли сони

104 миллиондан ортиқ

Катта аҳолига эга минтақалар
 Эрон
 Афғонистон
 Тожикистон
 Ўзбекистон
 Покистон
 Туркия
 Ироқ
 Сурия
 Озарбайжон
 Россия
 Хитой
 Грузия
Тиллар
Эроний тиллар
Динлар
асосан ислом
Қариндош этник гуруҳлар
ҳинд-орийлар, дардийлар, нуристонийлар, ҳинд-европа
Персеполдаги форс жангчилари барелефи

Номи келиб чиқиши

„Эронийлар“ ёки „эронликлар“ атамаси, тарихий ва қадимий „Эрон“ (форсча: ايران‎ [ʔиˈɾɒн]‎‎) сўзидан келиб чиқади. Ушбу атама, қадимий эрон тилидаги а(и)рйāна — яъни орийлар юрти сўзидан келиб чиқган. Авестийлик тилида эса аирйō.šаяна „орийлар макони“, аирйå даиŋʹҳāwō — „орийлар юрти“, парфия ва сўғдийлар тилида арйāн деб номланган. Ҳозирги пайтда, Эрон дунёдаги мавжуд давлатлардан бири ҳисобланади. Шу билан бирга, эроний халқлар этник гуруҳи нафақат ҳозирги Эрон ҳудудида, балки унинг ташқарисида ҳам кенг тарқалган[1].

Этногенези

Эроний халқлар келиб чиқиши, эрамиздан аввалги ИИ-мингйилликда, Бақтрия ва Марғиёна (ҳозирги шимолий Афғонистон ва Покистон ва жанубий Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудлари) ҳудудида кенг тарқалган ҳиндо-эрон континуумининг инқирозга учраб барҳам топиши билан бошланган. Ушбу инқироз оқибатида, ҳиндо-орийлар, минтанийлар ва вужудга келаётган эроний халқлар бир-биридан жуғрофик ва лингвистик томондан узоқлашиб тарқоқ ҳолга келган.

Эрамиздан аввалги ИИ-мингйиллик охирида, янги вужудга келган эроний халқлар гуруҳларнинг баъзилари Ўрта Осиё ҳудудларидан кўчиб ўтиб, Ҳиндукуш, Месопотамия, Помир ва бошқа ҳудудларга ўрнашишади. Ушбу кўчишлар оқибатида янада кўплаб эроний этник гуруҳчалар юзага келади[1].

„Эронликлар“ терминининг ҳозирги маънолари

Ҳозирги пайтда „эронликлар“ атамаси асосан замонавий Эрон давлатида яшовчи халқларга нисбатан қўлланади. Шу билан бирга, ҳозирги пайтда ва асосан ундан олдинроқ, ушбу атама билан Эрон ҳудудидан бир неча маротаба каттароқ бўлган ҳудудларда яшовчи халқлар назарда тутилади. Ушбу катта ўлкага Ўрта Осиёнинг жанубий қисми, Афғонистон, шимолий Покистон, Ироқ ва Сурия, шунингдек жануби-шарқий Туркия киради. Баъзида ушбу ҳудудлар „Катта Эрон“ ёки „Буюк Хуросон“ деб аталади.

Эроний тиллар

Жануби-ғарбий тиллар

Ушбу континуумга қаттиқ фарқланадиган ҳазоралар ва чораймоқлар тиллари, шунингдек:
  • Тат тили
  • Лур-бахтиёрийлар тиллари
    • Лур тили
    • Бахтиёрий тили
  • Фарс шеъвалари
  • Лар шеъвалари
  • Курдушли тили
  • Қумзорий тили

Шимоли-ғарбий тиллар

  • Курд тилари
    • курманжий
    • сораний
    • фейлий
    • локий
  • Дайламий тиллари
    • гуроний (аврумоний)
    • зазаки (димлий)
  • Каспиёлди тиллар
    • гилён тили
    • мозандарон тили
    • велатру тили
    • шомирзодий тили
  • Озарий † — туркий тиллар туфайли ўчган Озарбайжон ҳудудидаги қадимий тил ва уларнинг ҳозирги локал қолдиқлари:
    • толиш тили
    • тат тили
    • килит тили †
  • Семнон тиллари — хилма-хил локал шеъвалар:
    • семнон тили
    • сангисар тили
    • семнон ерлари тиллари
  • Марказий эроний гуруҳ
    • марказий эроний тиллар
    • сивандий
    • тожриший †
  • «Шарқий» ҳуду
    • балуж тили
    • ормурий
    • парочий

Жануби-шақрий тиллар

  • Афғонча тиллар
  • Помир тиллари
    • воҳон тили
    • мунжон тили
      • сарғулом тили †
    • Жанубий Помир тиллари
      • ишкошим тили
      • санглич тили
      • зебак тили †
    • Шимолий Помир субгуруҳи
      • ёзғулом тили
      • ванж тили †
      • Шуғнон-рушон тиллари
        • шуғнон тили
        • рушон тили
        • бартанг тили
        • хуф тили
        • рўшорв тили
        • сарикўл тили

Шимоли-шарқий

  • Яғноб тили (суғд тилидан келиб чиққан ва ушбу тилга жуда ўхшаш)
  • Алан тили †
    • Осетин тили (кударжа ва ксанча - Жанубий Осетияда, иронча ва дигорча - Шимолий Осетияда)
    • Ясс тили †

Тарихи

Қадимги эронийлар

Эрамидан аввалги И-мингйиллик охирида эроний халқлар катта ҳудудларга тарқалиб, Ўрта Осиё, Эрон тоғлиги, Ҳиндукуш, Ҳинд, Кавказ ва бошқа жойларда ўрнашиб олишади. Қуйида қадимий кўчманчи ва кўчманчи бўлмаган эроний халқлар кўрсатилган:

Вужудга келиши

Ҳозирги эроний халқлар ва уларга қардош баъзи туркий халқлар вужудга келиши бир нечта даврларда юз берган:

Форс қизи
  • Янги вужудга келган туркий тилларнинг экспансияси ва бутун Ўрта Осиёда узоқ давом этган эроний тожик тилининг бошқаруви тугаши ва унинг Ўрта Осиё жанубида ва жануби-шарқида, шунингдек шимолий Афғонистонда гегемонияси қолиши.
  • Эроний маданиятга эга ва бошқа туркий халқлардан фарқли ўлароқ кўчманчи бўлмаган ўзбек этносининг вужудга келиши.

Ҳозирги эроний халқлар

Пуштун — Афғонистон собиқ Президенти Ҳамид Карзай
Балуж деҳқони
  • Форслар (форс., дарий ایرانی‌ها، تاجیک‌ها фåрсåн, пåрсåн, ирåниҳå) — энг асосий ва катта эроний халқл. Форсларнинг умумий сони ҳар хил ҳисоб-китобларга кўра 40 миллиондан 90 миллионгача кишини ташкил этади ва асосан Эрон, қисман Афғонистон, Туркия ва бошқа давлатларда кенг тарқалишган[2]. Асосан ислом динининг шиалик мазҳабига эътиқод қилишади.
  • Тожиклар (дарий ایرانی‌ها، تاجیک‌ها фåрсåн, тåжикҳå, тожик. форсон, тоҷикҳо) — форсларга жуда яқин қариндош бўлган ва улардан тил, тузилиш ва маданият бўйича жуда кам фарқланадиган эроний халқ. Тожикларнинг умумий сони қарийб 20—25 миллион кишини ташкил этади ва асосан Тожикистон, Афғонистон, қисман Ўзбекистон, Эрон ва Россияда кенг тарқалган. Асосан ислом динининг суннийлик мазҳабига эътиқод қилишади[3].
  • Пуштунлар, баъзида афғонлар (пушт. پښتون, ғарбда паṣ̌тúн, шарқда пахˇтúн) — шарқий-эроний халқ. Кўплари яримкўчманчи. Эроний пушту тилида сўзлашишади. Асосан Афғонистоннинг жанубий ва шарқий қисмида, шунингдек шимолий ва ғарбий Покистонда кенг тарқалган. Пуштунларнинг умумий сони қарийб 42—45 миллион кишини ташкил этади[4]. Пуштунлар асосан ислом динининг суннийлик мазҳабига эътиқод қилишади.
  • Пашаийлар, баъзида лағмонийлар (форс. پشه‌ای) — жануби-шарқий эроний халқ. Асосан Афғонистоннинг Қобул ва Қунар дарёлари ва тоғликларида, Покистоннинг Ҳайбар-Пахтунхва вилоятида кенг тарқалган. Пашаийлар сони тахминан 100 000 кишини ташкил этади[5]. Асосан пашаий тилида, шунингдек дарий ва пуштун тилларида сўзлашишади. Дини ва эътиқоди бўйича пашаийлар асосан ислом динининг сунний мазҳабига мансуб, баъзилари эса шиа мазҳабининг исмоилий оқимига мансуб.
  • Курдлар (курд. Курд /کورد, Курманcî /کورمانجی) — ғарбий-эроний халқ. Асосан ҳозирги Туркия жануби-шарқи, шарқий ва шимолий Ироқ, ғарбий ва шимоли-ғарбий Эрон, шимолий ва шарқий Сурияда кенг тарқалган. Қабилали бўлинишларга эга бўлиб, курд тилининг турли шеъваларида сўзлашишади. Ушбу шеъвалар икки катта гуруҳга: курманжи (шимолий курд тили) ва сорани (жанубий курд тили) шеъваларига бўлинади. Курдлар этносига шунингдек зазалар ва гўронийлар ҳам қўшилади. Курдлар сони тахминан 35—40 миллион кишини ташкил этади[6][7][8]. Дини ва эътиқоди бўйича асосан ислом динининг сунний мазҳабига, шунингдек шиа ва алавий мазҳаби, езидизм ва христиан динига бўлинади.
  • Балужлар (балуж. بلوچ балōč) — яримкўчманчи шарқий-эроний халқ. Асосан қабилаларга бўлинади ва балужларнинг сони тахминан 10 миллион кишини ташкил этади. Асосан Покистоннинг Балужистон провинсияси, Афғонистоннинг жануби-шарқий қисми ва Эроннинг Систон ва Балужистон останида кенг тарқалган. Балужлар асосан ислом динининг суннийлик мазҳабига мансуб ҳисобланишади.
  • Мозандаронлар ва Гилаклар (мозанд. مزرونی، تاپوری мазруни, топури, гилак. گیلک гилäк) — форсларга яқин қариндош ҳисобланадиган эроний халқлар. Эроннинг шимолий қисмидаги Мозандарон ва Гилон останларида, Каспий денгизининг жанубий қирғоқлари атрофида кенг тарқалган. Мозандаронлар сони тахминан 4 миллион, гилаклар сони эса тахминан 2—3 миллион кишини ташкил этади. Ушбу икки халқнинг тиллари Эронда ҳеч қандай мақомга эга эмас ва улар форс тили шеъваларидан бири деб ҳисобланади. Иккала халқ ҳам ислом динининг шиалик мазҳабига эътиқод қилишади.
  • Лурлар ва Бахтиёриилар (форс. لر، بختیاری лор, бахтийåрī) — яримкўчманчи эроний халқлар. Асосан Эроннинг ғарбий қисмида кенг тарқалган. Форс тили шеъваларида сўзлшишади. Лурлар сони тахминан 4—8 миллион кишини, бахтиёриилар сони эса тахминан 150—200 минг кишини ташкил этади. Асосан исломнинг шиа мазҳабига эътиқод қилишади[9].
  • Помир халқлари — шарқий эроний тиллар ва шеъваларда сўзловчи халқлар. Асосан Тожикистоннинг Помир тоғли ўлкасида, шу жумладан Тоғли-Бадахшон мухтор вилоятида, шимоли-шарқий Афғонистонда, шимолий Покистонда ва Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор тумани жануби-ғарбида кенг тарқалган. Помир халқлари сони ҳар хил ҳисоб-китобларга кўра 250—300 минг кишини ташкил этади[10]. Помир халқлари асосан ислом динидаги шиалик мазҳабининг исмоилий оқимига эътиқод қилишади.
  • Ҳазоралар (ҳазōра) — Чингизхон давридан қолган мўғул аскарларининг маҳаллий аҳоли билан аралашиб вужудга келганлар авлодлари. Асосан Афғонистоннинг тоғли ҳудудларида кенг тарқалган. Асосан дарий тили ва форс-тожик тиллари шеъваларида сўзлашишади. Ҳазоралар асосан исломнинг шиалик мазҳабига мансуб бўлиб, қарийб 7 миллион кишини ташкил этишади[11].
  • Чораймоқлар (дарий. چار‌ایماق) — келиб чиқиши туркий бўлган эроний яримкўчманчи халқ. Чораймоқлар бир нечта қабилаларга бўлинган. Энг катта қабилалари бу: жамшидлар, ферузкўҳилар, тайманлар ва теймурлар. Асосан Афғонистоннинг шимоли-ғарби ва Эроннинг шимоли-шарқида кенг тарқалган. Чораймоқларнинг умумий сони тахминан 900 минг кишини ташкил этади[12]. Форс ва дарий тиларининг турли шеъваларида сўзлашишади ва асосан исломнинг суннийлик ҳамда шиалик мазҳабларига мансуб ҳисобланишади.
  • Татлар (тат, парси, дагли, лоҳижиҳон) — Кавказортида кенг тарқалган эроний халқ. Тили ва келиб чиқиши бўйича бошқа эроний халқлардан озроқ фарқланишади. Татларнинг умумий сони қарийб 50 минг киши ва асосан Озарбайжон, Эрон ва Россия шимолий Кавказида кенг тарқалган[13]. Асосан ислом динининг шиалик ва суннийлик мазҳабларига эътиқод қилишади.
  • Толишлар (тол. толışон) — Кавказортида кенг тарқалган эроний халқ. Толишлар келиб чиқишида эронийлардан ташқари турли Кавказ этнослари ҳам қатнашган. Толиш тилида сўзлашишади. Толишларнинг умумий сони ҳа-хил ҳисоб-китобларга кўра 260—800 минг кишини ташкил этади ва асосан Озарбайжон жануби ва Эроннинг шимоли-ғарбидаги Гилон ва Ардабил останларида кенг тарқалган[14]. Асосан исломнинг суннийлик ҳамда шиалик мазҳабларига мансуб ҳисобланишади.
  • Осетинлар (осет. ир, ирæттæ) — бошқа эроний халқлардан фарқланадиган келиб чиқиши эроний халқ. Осетин тилида сўзлашишади. Осетинларнинг умумий сони қарийб 700 минг кишини ташкил этади ва асосан Россияинг Шимолий Осетия — Алания Республикаси, Гуржистон таркибидаги Жанубий Осетия мухтор вилояти, Сурия ва Туркияда кенг тарқалган[15]. Осетинларнинг асосий қисми христиан динининг православлик оқимига эътиқод қилишади.

Маданияти ва эътиқоди

Катта Эрон

|"Катта Эрон" ўлкасига кирувчи ҳудудлар]] Катта Эрон ёки Буюк Эрон (форс. ایران بزرگ‎ — Иран-э бозорг; форс. ایران‌زمین‎ — Иранзамин) — тарихий, маданий, диний ва сиёсий ўлка. „Катта“ ёки „Буюк“ ўлкаси қуйидаги ҳудудларни ўз ичига олади: ҳозирги Эроннинг ҳудуди, ғарбий ва шимолий Ироқ, шимоли-шарқий Сурия, жануби-шарқий Туркия, Арманистон, Озарбайжон, шарқий, шимолий ва жанубий Гуржистон, Афғонистон, ғарбий, жануби-ғарбий ва шимолий Покистон, Тожикистон, жанубий ва ғарбий Қирғизистон, жануби-ғарбий ва жанубий Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор тумани жануби ва ғарби, Россиянинг Доғистон, Чеченистон, Ингушия ва Шимолий Осетия ҳудудлари[16][17].

ХИХ асрдан то ҳозиргача эроншунослигида ҳам „Катта Эрон“ ҳам „Эрон“ атамалари ишлатилиб келинади. Шунингдек „Буюк Эрон“ ва „Эрон маданий ўлкаси“ каби атамалар ҳам учраб туради. „Катта Эрон“ ўлкаси ҳозирги сиёсий жабҳадан тубдан фарқ қилиб, фақат тарихий, маданий ва диний бирликка ишора қилади. „Катта Эрон“ ўлкаси тарихи Сосонийларнинг ушбу ўлкага кирувчи ҳудудларини босиб олиб Сосонийлар давлатига асос солинганида бошланган ва бошқа сулолалар томонидан давом эттирилган. Форслар ушбу ҳудудларни эгаллаб олишгани билан улар ўз дини, тили ва маданиятини маҳаллий халқларга сингдиришган. Асрлар оша ушбу халқлар ва ҳудудлар жуда қалин ҳамкорликда бўлишган[17].

Ўлкага кирувчи ҳудудлар

Қадимда

Ҳозирги пайтда

Маданияти

Илдизи эроний бўлган ва эроний халқлар билан боғлиқ халқлар

Эроний ва форсий маданият Ўрта Осиё, Кавказ, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё тарихи ва маданиятида чуқур из қолдирган. Ушбу маданий излар, саклар ва массагетлар қабилалари, улкан Аҳамонийлар Империяси, Сосонийлар Давлати даврларида янада чуқур илдиз отган.

Эроний халқлар ва биринчи навбатда форслар бошқа ерларни босиб олаётган пайтда ушбу халқларга ўз маданияти ва эътиқодини тарғиб қилгани ва уларнинг баъзилари маҳаллий халқлар билан ассимиляцияга учрагани оқибатида ушбу излар янада ривожланган. Ушбу излар, ҳозирги баъзи туркий халқлар этногенезида чуқур илдизга эга ва ушбу туркий халқлар эроний халқлар билан тарихий ва маданий жиҳатдан қариндош. Ушбу халқлар этногенезида форсий ва эроний қонлар катта қисмни эгаллайди. Эронийларга қардош ушбу туркий халқларга озарбайжонлар, туркманлар, ўзбеклар ва уйғурлар киради[18][19][20].

Дини ва эътиқоди

Ҳозирги эроний халқларнинг асосий қисми ислом динининг икки мазҳабига (суннийлик ва шиалик) эътиқод қилишади. Булар:

Шиалик мазҳабининг бошқа оқимлари:

Баъзи курдлар езидизм дини — ислом динидан жуда катта фарқланиб, исломдан олдинги диний эътиқодларни ўз ичига оладиган динга эътиқод қилишади. Шунингдек, эроний халқлардан баъзилари зардуштийлик динига эътиқод қилишади. Зардуштийлар асосан Эрон, Озарбайжон ва Афғонистонда тарқалган.

Осетия „ороли“

Бошқа эроний халқлар ва ўлкалардан фарқли ўлароқ, Кавказдаги алоҳида, бошқа эроний халқлар ва ўлкалардан узоқ жойлашган эроний Алания (Осетия) ўлкаси бошқача ривож ва инқирозга юз тутган. Аланларнинг Ўрта Осиёдаги Хоразм ва Сўғд эроний ўлкалари билан мустаҳкам алоқалари эрамизнинг И-мингйиллиги охиригача узилмай келган. Ушбу алоқалар сусайиши ва инқирозга юз тутиши биринчи навбатда аланларнинг Кавказ халқлари билан аралашуви ва Византияга ошиқиши муҳим рол ўйнаган. Кейинроқ аланлар мўғуллар истилосидан кейин ўзларини тиклай олмай инқирозга юз тутган.

Аланларнинг ҳозирги авлодлари — осетинлар ушбу инқирозлар туфайли бошқа эроний халқлардан узоқда қолиб кеишган ва Кавказнинг баъзи халқлари билан қўшилишган. Бунинг натижасида осетинлар маданиятида Кавказ эроний маданиятдан устун келиб осетинларни эронийликдан янада узоқлаштирган. Шунинг учун ҳозирги осетинлар эроний халқ ҳисобланса ҳам, бошқа эроний халқлардан кескин фарқ қилишади. Ушбу фарқ осетинларнинг эътиқодида янада яхшироқ кўринади, чунки осетинларнинг асосий қисми христан динининг православлик мазҳабига эътиқод қилишади[21].

Адабиёт

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Тҳе Палеолитҳиc Индо-Эуропеанс“ — Паншин.cом . Ретриэвед 4-июн 2006-йил.
  2. ↑ Тҳе Wорлд Фаcтбоок — Иран, 2012-02-03да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2015-10-21 {{cитатион}}: но-бреак спаcе чараcтер ин |титле= ат поситион 19 (ёрдам)
  3. ↑ C.Э. Босwортҳ, Б.Г. Фрагнер (1999). "ТĀДЖĪК". Энcйcлопаэдиа оф Ислам (CД-РОМ Эдитион в. 1.0 нашри). Леиден, Тҳе Нетҳерландс: Конинклижке Брилл НВ. 
  4. ↑ Паштун Этҳниc Агенда ат Ҳеарт оф Афгҳан Wар
  5. ↑ ҳттп://www.сил.орг/асиа/лдc/параллел_паперс/жу-ҳонг_юн.пдф
  6. ↑ CИА: 14 миллион ин Туркей, 6.2-6.5 миллион ин Ирақ, 6.5-7.7 миллион ин Иран (алл фор 2011), плус северал миллион ин Сйриа, неигҳборинг cоунтриэс, анд тҳе диаспора
  7. ↑ Тҳе Курдс: cултуре анд лангуаге ригҳц (Керим Йилдиз, Георгина Фрер, Курдиш Ҳуман Ригҳц Прожеcт; 2004): 18 % оф Туркей, 20 % оф Ирақ, 8 % оф Иран, 9.6 %+ оф Сйриа; плус 1-2 миллион ин неигҳборинг cоунтриэс анд тҳе диаспора
  8. ↑ Сандра Маcкей, „Тҳе реcконинг: Ирақ анд тҳе легаcй оф Саддам“, W.W. Нортон анд Cомпанй, 2002. Эхcерпт фром пг 350: „Ас муч ас 25 % оф Туркей ис Курдиш.“
  9. ↑ Энcйcлопедиа Британниcа[сайт ишламайди]
  10. ↑ Б. Б. Лашкарбеков. Памирская экспедиция (стати и материали полевих исследований). М.: Институт востоковедения РАН, 2006. 272 с.[сайт ишламайди]
  11. ↑ „Афгҳанистан“. Тҳе Wорлд Фаcтбоок. Cентрал Интеллигенcе Агенcй (13-декабр 2007-йил). 2016-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-декабр 2007-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-09-20 санасида архивланган)
  12. ↑ „Аимақ“. 2012-йил 19-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 21-октябр.
  13. ↑ „Статкомитет Азербайджана“. 2012-йил 7-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 21-октябр.
  14. ↑ Этҳнологуэ. Талйш
  15. ↑ Этноатлас, 2013-10-12да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2015-10-21
  16. ↑ „Иран cонтинент“. 2021-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 18-октябр.
  17. ↑ 17,0 17,1 Cолумбиа Cоллеге Тодай он „Ираниан Cултурал Cонтинент“, 2006-05-09да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2015-10-18
  18. ↑ (пеопле). Артиcле фром тҳе Энcйcлопæдиа Британниcа

    Тҳе Азербаижани аре оф михед этҳниc оригин, тҳе олдест элемент деривинг фром тҳе индигеноус популатион оф эастерн Трансcауcасиа анд поссиблй фром тҳе Медианс оф нортҳерн Персиа. Тҳис популатион wас Персианизед дуринг тҳе период оф тҳе Сāсāниан дйнастй оф Иран (3рд-7тҳ cентурй cе).

  19. ↑ Азербайджанси в БСЕ
  20. ↑ Б.С. Дҳиллон: Ҳисторй анд Студй оф тҳе Жац, ИСБН 1-895603-02-1
  21. ↑ Алания в ХИИ—ХИВ вв.

Ҳаволалар

Мамлакат Кирган ҳудуди
Afgʻoniston bayrogʻi Афғонистон қисман
Арманистон бутунлай
Eron bayrogʻi Эрон шимолий-ғарбий қисмида туркий халқларнинг ҳудуди
Iroq bayrogʻi Ироқ ғарбий ва шимолий қисми
Gruziya bayrogʻi Гуржистон жанубий, шимолий ва шарқий қисми
Pokiston bayrogʻi Покистон жануби-ғарбий, ғарбий ва шимолий қисми
Qirgʻiziston bayrogʻi Қирғизистон жанубий ва ғарбий қисми
Qozogʻiston bayrogʻi Қозоғистон жануби-ғарбий ва жанубий қисми
Rossiya bayrogʻi Россия Доғистон, Чеченистон, Ингушия ва Шимолий Осетия ҳудудлари
Suriya bayrogʻi Сурия шимоли-шарқий қисми
Tojikiston bayrogʻi Тожикистон қисман