Ersari
Эрсари — йирик туркман қабилаларидан бири. Эрсарининг келиб чиқиши ҳақида маълумотлар жуда оздир. Манбаларга кўра, Эрсари қабиласи ХИВ асрда пайдо бўлган. Ривоятларга қараганда, қабила Эрсари бой номига қўйилган. Абулғозий Баҳодирхон маълумотича, Эрсарилар ХВИ—ХВИИ асрларда салор қабиласи таркибида Болхон тоғлари яқинида ва Узбойда яшаганлар. ХВИИ асрнинг 1-ярмида Эрсариларнинг катта бир қисми Хоразмга келиб ўрнашган. ХВИИ асрнинг 70-йилларида Хоразмдаги сиёсий воқеалар натижасида Эрсарилар бир қанча туркман қабилалари билан бирга Амударёнинг ўрта оқимида ҳозирги Лебап (Чоржуй) вилояти, Саёт туманидан бошлаб Жанубий Афғонистон чегарасигача бўлган ҳудудларга ўрнашганлар. ХВИИИ асрнинг охири — ХИХ асрнинг бошларида Эрсариларнинг бир қисми туркманларнинг сариқ ва така қабилалари билан Мурғоб воҳасига жойлашган. Эрсарилар қуйидаги йирик ва кичик уруғларга бўлинган: қора (қурайш, чекич, гаган, қозон, мамиш, бой, ислом, ябан), бековул (сирли, ушакан, култоқ, ламбе, ерми, тоғочи), улудепе (эсонметли, қорача, сурх, оқ тери, қизил оёқ, этбош, чортоқ, месир, қорабағиш, ажи, габурди, сурхи, қурама), гунеш (қорасоқол, сулаймон, умар, чокир, кўзўлча, қурама). 1924-йил маълумотларига қараганда, Ўзбекистонда Эрсарилар Бухоро, Қарши, Шеробод воҳаларида ҳам яшашган. Эрсарилар туркман халқи таркибига сингиб кетган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |