Ersted Xans Kristian
| Эрстед Ханс Кристиан |
|---|
Эрстед Ханс Кристиан (данча: Hans Christian Ørsted; 1777. 14.8, Рудкёбинг 1851.9.3, Копенгаген) — даниялик физик, Дания Қироллик жамияти котиби (1815-йилдан). Копенгаген университетини тугатган (1797), шу университет профессор (1806-йилдан) ва Копенгаген политехника мактабининг директори (1929-йилдан). Илмий ишлари электр, акустика, молекуляр физика соҳаларига оид. 1820-йилда Эрстеднинг электр токининг магнит милига таъсирини аниқлашга доир иши физиканинг янги соҳаси — электромагнетизмнинг юзага келишига сабаб бўлди. Термоэлектр эффектни қайта кашф қилган (Ж. Фуре билан), биринчи термоэлементни ясаган. Магнит майдон кучланганлиги бирлиги — эрстед унинг номи билан аталади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |