Ertapisharlik
Эртапишарлик, тезпишарлик — ўсимликларнинг тез ўсиши, тез ривожланиши ва меваларнинг эрта етилиши хусусияти. Ўсимликларда биологик ва хўжалик жиҳатидан пишиш ҳолатига етиш тезлиги билан белгиланади. Э. муайян экинлар турлари ва навлари (салат, исмалоқ, редиска, чиллаки узум, кузги ва баҳори буғдой, маккажўхори, карам, бодринг, картошка ва бошқаларнинг айрим навлари)га хос ирсий белги ҳисобланади. Э. ўсимликларни ўстириш технологияси шароитларига ҳам боғлиқ. Физиологик нуқгаи назардан Э. ўсимликлар ривожланишида вегетация фазаларининг жадал ўтиши билан тавсифланади. Фотосинтезнинг интенсивлиги, тўқима ва органларда моддаларнинг фаол ҳаракати ва ўзгариши ўсимликнинг ўсиши, ривожланишини тезлаштиради ва мевани эрта етилтиради. Э. иқгисодий аҳамиятга эга: эртапишар экин турлари ва навлари экилганда ердан унумли фойдаланиш, бир йилда бир даланинг ўзидан 2—3-марта ҳосил олиш мумкин.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |