Eruvchanlik
Эрувчанлик — модданинг бирор бошқа модда билан 2 ва ундан ортиқ компонентдан иборат термодинамик барқарор бир жинсли система ҳосил қилиши. Газларнинг суюқликлар билан, суюқликларнинг суюқликлар билан таъсирланиши натижасида шундай система ҳосил бўлади (қаранг эритмалар). Модданинг эрувчанлиги ўша модданинг айни шароитда ҳосил қилган тўйинган эритмасининг консентрацияси билан ўлчанади. Турли моддаларнинг маълум эритувчиларда эрувчанлиги ташқи шароитга, асосан, температура ва босимга боғлиқ. Кўпчилик суюқлик ва қаттиқ моддаларнинг эрувчанлиги температура ортиши билан, газларнинг эрувчанлиги эса босим ортиши билан ортади. Газларнинг суюқликларда эрувчанлиги Генри қонунига бўйсунади. Суюқликлар бир-бирида исталган нисбатда (масалан, сув билан спирт), бир-бирида маълум чегарагача эриши (масалан, сув билан фенол) ёки бир-бирида эримаслиги мумкин (масалан, сув билан симоб). Моддаларнинг эрувчанлиги ташқи шароит ўзгарганда Ле Шателе — Браун принсипи, яъни кимёвий мувозанатнинг силжиш принсипига мувофиқ озлаштрилади
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |