Esaboy
Эсабой (русча: Эсабай) — Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти Косон туманига қарашли шаҳарча. 2009-йил 13-мартда Вазирлар Маҳкамасининг 68-сонли қарорига асосан шаҳарча мақоми берилган[2].
| Шаҳарча | |
| 39°01′27″Н 65°30′19″Э / 39.02417°Н 65.50528°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Қашқадарё вилояти |
| туман | Косон тумани |
| Қачондан бери шаҳарча | 2009 |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Телефон коди | +998 75 |
| Почта индекс(лар)и | 180618[1] |
|
| |
Этимологияси
Шаҳарча номидаги эсавой, эсабой сўзлари асли уруғ номи бўли, мазкур уруғ манғитларга тегишли ҳисобланади. Шунингдек, тўқбой — тўқвой уруғлари ҳам мавжуд бўлиб мазкур икки уруғ бир-бирига ўхшаш ном тузилишига эга, яъни эса (т) + бой, тўқ + бой шаклида. Шу билан биргаликда, Тожикистон лақайлари орасида ҳам айни эсабой номли уруғ тармоғи мавжудлиги аниқланган. Аслида уруғ номида эсат ўзаги бўлиши керак эди. Унга бой сўзининг қўшилиши туфайли т ҳарфи тушиб қолган ва эсатбой шаклида эмас Эсабой шаклида талаффуз қилина бошланган. Эсат бу асли қадимий тилларда шер маъносини англатган ва уруғ қабила тотеми бўлган бўлиши мумкин. Эсабой уруғининг номи кейинчалик қишлоқ номига қўйилган[3].
Ўхшаш номлар
Қашқадарё вилояти Касби туманида, шунингдек Қамаши туманида ҳам Эсабой номли қишлоқлар мавжуд. Бу қишлоқлар Қашқадарёнинг ўнг ва чап қирғоқларида жойлашган[3].
Жойлашуви
Эсабой шаҳарчаси Қашқадарё вилояти Косон туманининг жануби-ғарбий қисмида, Қашқадарё дарёсининг шимолий соҳилида жойлашган. Шаҳарчага энг яқин аҳоли яшаш пунктлари Ҳалимесабой (шимол), Туркманғит (ғарб), Байдоқчи ва Ўйрот (жануб) шаҳарчаларидир.
Аҳолиси
Эсабой шаҳарчасида асосан ўзбеклар истиқомат қилади. Шунингдек тарихда манғитлар яшаганлиги ҳам маълум. Шаҳарчада қозоқ, қорақалпоқ ва тожик миллатига мансуб аҳолини ҳам топиш мумкин.
2013-йилда мазкур шаҳарчада 3401 нафар киши яшаган. Кейинги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларида қайд этилишича, 2016-йил 1-январда ҳудудда 3700 дан ошиқроқ инсон мавжудлиги аниқланган[4].
Манбалар
- ↑ „Косон тумани аҳоли пунктлари почта индекслари“. ҳттпс://узбиндех.5балов.нет/почтове-индексй-кашкадаринская-област-узбекистан/почтове-индексй-касанскиж-ражон-кашкадаринская-област/. Қаралди: 18-апрел 2023-йил.
- ↑ ПОСТАНОВЛЕНИЕ КАБИНЕТА МИНИСТРОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 13.03.2009 г. Н 68 О ДОПОЛНИТЕЛНИХ МЕРАХ ПО СОВЕРШЕНСТВОВАНИЮ АДМИНИСТРАТИВНО-ТЕРРИТОРИАЛНОГО УСТРОЙСТВА НАСЕЛЕННИХ ПУНКТОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
- ↑ 3,0 3,1 То'ра Нафасов. Қашқадарё қишлоқномаси. Тошкент: Муҳаррир нашриёти, 2009-йил — 332-бет. ИСБН 978-9943-354-60-9.
- ↑ Солиев А.С.; Таштаева С.К.; Эгамбердиева М.М.. Шаҳарлар географияси. Тошкент: Баркамол файз медиа, 2018 — 154-бет. ИСБН 978-9943-5519-4-7.
| Ўзбекистон географияси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Қашқадарё вилоятига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |