Эсcапе фром Талибан (ўзбекча: Толибондан қочиш) — 2003-йилда режиссёр Ужжал Чаттопадҳяя томонидан ҳиндистонлик ёзувчи Сушмита Банержининг А Кабулиwалаъс Бенгали Wифе (ўзбекча: Кобул йигитининг бенгал хотини) қиссаси асосида суратга олинган филм. Сушмита 1989-йилда афғон тадбиркорига турмушга чиқиб, 1995-йилгача Афғонистонда яшаган[2]. Шу вақт ичида Толибон унга ўлим ҳукмини чиқарди. Чунки у исломни қабул қилиш бўйича уларнинг қоидаларига риоя қилишни рад этиб, Афғонистондан қочиб кетган[3]. Қочиш ҳикояси филм учун асос бўлган Сушмита Банержи Толибон дикталарига қарши чиққани учун 2013-йил сентябр ойида Афғонистоннинг Пактика вилоятида жангарилар томонидан отиб ўлдирилган[4].

Эсcапе фром Талибан
Файл:Эсcапе Фром Талибан 2004 ДВД cовер.жпг
ДВД муқоваси
Режиссёр(лар) Ужжал Чаттопадҳяя
Продюсер(лар) Ашок Хемка
Вижай Нопанй
Ссенарий
муаллиф(лар)и
Сушмита Банержи (китоби А Кабулиwала'с Бенгали Wифе)
Ужжал Чаттопадҳяя (тасвирчи)
Шубҳражёти (овозлаштирувчи)
Ролларда Маниша Коирала
Наваб Шаҳ
Бастакор(лар) Бабул Босе
Монтажёр(лар) Ужжал Нанди
Премера
санаси
Давомийлик 166 дақиқа
Мамлакат Hindiston bayrogʻi Ҳиндистон
Тиллар ҳиндча
урдуча
инглизча
Бюджет ₹3,50 крор[1]
Даромад ₹1,44 крор[1]

Сюжети

Филм реал воқеаларга асосланган бўлиб, унда афғон тадбиркорига турмушга чиққан ва эри билан 6 йил мобайнида Афғонистонда яшаган, 1995-йилда эса Толибондан қочиб Ҳиндистонга қайтиб кетган бенгаллик браҳман аёл Сушмита Банержи ҳаёти акс этган.

Ролларда

  • Маниша Коирала Сушмита Банержи/Сайид Камол ролида
  • Навоб Шоҳ Жонбоз ролида
  • Винета Малик Абу ролида
  • Притҳви Зуцҳи Дранаи Чача ролида
  • Алий Хон Абдул Малик ролида
  • Юсуф Ҳусайн полковник Банержи ролида

Мусиқаси

Қўшиқ матни муаллифи Меҳбуб.

Номи Хонанда(лар)
„Ае Жаане Жаа“ Удит Нараян, Кавита Кришнамурти
„Титли Си Уд Чали“ Алка Ягник, Сана Азиз
„Жит Хайн Яҳан“ Снеҳа Пант, Кумар Сану
„Жит Хайн Яҳан“ (арабча) Хор
„Каҳан Се Аате Хаин“ Аша Бҳонсле, Сунидҳи Чаухан
„Римил Баба“ Садҳана Саргам, Бабул Суприё, Сону Нигам

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Эсcапе фром Талибан – Мовиэ“. Бох Оффиcе Индиа.
  2. ↑ Чандрика Нараян; Масоуд Попалзаи. „Афгҳан милитанц таргет, килл фемале аутҳор, полиcе сай“. CНН (5-сентябр 2013-йил). 5-сентябр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-сентябр 2013-йил.
  3. ↑ Жеэван Васагар.
  4. ↑ „Индиан Аутҳор Сушмита Банержеэ киллед бй Талибан ин Афгҳанистан“. 7-сентябр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-сентябр 2013-йил.

Ҳаволалар