Eshakqurtlar

Эшакқуртлар – енгоёқли қисқичбақасимонлар туркумига мансуб умуртқасиз ҳайвонлар; кенжа туркум. халқ тилида „гўшткетди“, „гўшт ўғриси“-деган номлари ҳам учрайди.
Мингга яқин тури маълум. Ҳамма ерда тарқалган, нам ва илиқ ҳамда қуруқ ерларда яшайди. Эшакқуртлар, айниқса, тропик ва субтропик мамлакатларда кўп. Россия, Ўрта Осиё, Кавказ, Қримда ҳам учрайди. Танаси 1–50 мм, бошида узун антенналари ва калта антеннуллалари бор. Кўкрак оёқлари 7 жуфт ва бир шохли бўлиб, улар ёрдамида ҳаракатланади. Қорин оёқлари 5 жуфт, бир шохли. Юраги қорин қисмида, айрим жинсли, уруғланиши ички (баъзи турларида гермафродитизм кузатилади). Кўп турлари ер устидакемирувчилар уяси, чумоли ва термитлар инида, ғорларда, баъзилари эса, сувда яшайди. Органик чириндилар билан озиқланади. Баъзи маданий ўсимликларга зарар, тупроқ ҳосил бўлишида иштирок этиб, фойда келтиради.
Кураш чоралари: инсектицидлар сепиб йўқотилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |