Эшелон (франс.) — 1) энига қараб бўлинган жанговар тартиб ёки қўшин колоннасининг бир қисми; 2) ҳарбий стратегияда — уруш давомида биринкетин жангга солинадиган давлат қуролли кучларининг навбатдаги гуруҳи; 3) ҳарбий юкларни ташувчи бирлик (транспорт йўли поезди, автоколонна ва бошқалар).