Eshkak
Эшкак — қайиқ ва кемаларни ҳаракатга келтириш ва бошқариш учун хизмат қиладиган қурак ёки механизм. Қайиқ Э.лари узун дастали ёғоч куракдан иборат. Қайиқнинг каттакичиклигига қараб, уни бир (тикка туриб ёки ўтириб), икки, тўрт, олти, саккиз ва ҳоказо. Э. билан ҳаракатлантириш мумкин. Бундай Э. қадимдан маълум. Улардан жанговар кемаларда ҳам фойдаланилган (мас, Юнонистон, Карфаген, Рим, Финикия ва бошқалар). Россияда Э.ли кемалар ҳарбийденгиз флотининг ажралмас қисми бўлган (ХВИИИ—ХИХ асрлар). Охирги марта Э.ли рус флоти 1828—29 йиллардаги рустуркурушида қатнашган. Ҳозир ҳам истироҳат боғларидаги сайр қайиқларида, спорт қайиқларида Э. ишлатилади. Э.нинг ғилдирак шаклидаги хили (Э.ғилдирак) ҳам бор. Бундай Элар ХВИИИ асрда буғмашинаси яратилганидан сўнг пайдо бўлган кемаларда ишлатилган. Доира бўйлаб жойлаштирилган ва бурилиш механизми (экссентрик) билан тортқилар ёрдамида шарнирли бириктирилган тўғри тўртбурчак парракдан иборат. Бундай Э. кеманинг ўрта ёки қуйруқ қисмига кўндалангига ўрнатилади, уни буғ двигатели ҳаракатга келтиради. Энг кенг тарқалган замонавий Э.ҳаракатлантиргич Э.вИн-т деб аталади. У валга ўрнатилган гупчакдан иборат. Гупчакдан бир-биридан бир хил масофада ўққа нисбатан маълум бурчак остида ўрнатилган парраклар бор. Бундай Э.нинг яхлит парракли, гупчак билан бирга қуйилган ва штампланган; парраклари олинадиган турлари бор. Э. латун, бронза, чўян, пўлат, пластмассадан тайёрланади. Замонавий кемаларда асосан шундай Э.лар ишлатилади. Уларни ҳам ички ёнув двигатели, буғ турбинаси ва бошқалар ҳаракатлантиради.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |