Eshniyoz Rustamov
Эшниёз Рустамов (1927-йил таваллуд топган – 1985-йил вафот этган) – Совет Ўзбекистонининг иқтисодий, давлат ва сиёсий арбоби. Социалистик Меҳнат Қаҳрамони. Ўзбекистон Компартияси Жарқўрғон туман қўмитасининг биринчи котиби. КПСС аъзоси[1].
| Эшниёз Рустамов | |
|---|---|
| Таваллуди |
1927-йил |
| Вафоти |
1985-йил Сурхондарё вилояти |
| Фуқаролиги |
|
| Унвони |
|
| Мукофотлари |
|
Ҳаёти ва фаолияти
1927-йилда Ўзбекистон ССР Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани ҳудудида туғилган. Миллати ўзбек.
Меҳнат фаолиятини 1942-йилда маҳаллий колхозда саноқчи сифатида бошлаган. Кейинчалик Эшниёз Рустамов Тошкент олий партия мактабини тамомлаб, Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида навбатма-навбат комсомол туман қўмитасининг иккинчи котиби, Иккинчи Шўрчи машина-трактор стансияси (МТС) бошланғич партия ташкилоти котиби, туман партия қўмитаси котиби, туман ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари, Калинин колхозининг раиси, Ўзбекистон Коммунистик партияси Шурчи туман қўмитасининг биринчи котиби лавозимларида ишлашни давом эттирди.
У барча лавозимларда ўзини машаққатли меҳнатга сафарбар этишга қодир раҳбар сифатида намоён этди. 1973-йилда Шўрчи тумани пахтакорлари томонидан олинган рекорд даражадаги „оқ олтин“ ҳосили учун уч марта турли хил орденлар, жумладан, Ленин ордени билан тақдирланган.
Эшниёз Рустамов 1973-йилда Жарқўрғон аграр тумани партия ташкилотига раҳбарлик қилди. У Ўзбекистон Компартияси Жарқўрғон туман қўмитасининг биринчи котиби сифатида тўққизинчи беш йиллик (1971—1975) ва ўнинчи беш йиллик режа кўрсаткичларини (1976—1981) муваффақиятли бажаришда катта меҳнат қилди.
СССР Олий Совети Президиумининг 1982-йил 5-мартдаги Фармони билан пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сотишни кўпайтириш бўйича режалар ва социалистик мажбуриятларни бажаришда кўрсатилган юксак натижалар ва меҳнат қаҳрамонликлари учун1981-йилда Рустамов Эшниёз Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони билан Ленин ордени ва „Ўроқ ва болға“ олтин медали билан тақдирланган. ИХ—Х-чақириқлар (1975—1985)[2] Ўзбекистон ССР Олий Совети депутати этиб сайланган.
Мукофотлари
Ленин ордени (12.10.1973; 05.03.1982);
Октябр инқилоби (04.08.1971);
Меҳнат Қизил Байроқ (12.25.1976);
„Шон-шараф белгиси“ ордени " (03.01.1965);
„Меҳнат жасорати учун“ (01.11.1957).
Манбалар
- ↑ „Эшниёз Рустамов биографияси“.
- ↑ „Депутаты Верховного Совета Узбекской ССР Х-го созыва (1980 - 1985)“. 2016-йил 6-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 14-август.