Eshon Sulton
Эшон Султон — (1875—1922) — Шарқий Бухородаги таниқли уламо ва давлат арбоби, истиқлолчилигининг раҳбарларидан бири[1].
| Эшон Султон | |
|---|---|
Эшон Султон | |
| Шарқий Бухорода фаолият кўрсатган йирик қўрбоши | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1875-йил Дарвоз беклиги (Чилдара) яқинидаги Язган қишлоғида |
| Вафоти | 1922-йил |
Қўрбошилик фаолияти
Эшон Султон Дарвоз беклиги (Чилдара) яқинидаги Язган қишлоғида эшон оиласида таваллуд топган. У ёшлигида мукаммал диний тарбия олган. Эшон Султон уч маротаба Макка ва Мадинага Ҳаж зиёратига борган. Қоратегин ва Дарвоз бекликларида унинг нуфузи баланд бўлган. У Дарвоз беклигининг ҳокими ҳам бўлган. 1921-йил Ҳисорга келган Амир Олимхон уни ҳузурига чақириб, русларга қарши миллий озодлик курашига даъват қилган. У қизил аскарларга қарши Шарқий Бухородаги қўзғолончиларнинг раҳбари сифатида жанглар олиб борган. Эшон Султон Фузайл Маҳдум билан бирлашади ва 1921-йил мартда Дарвоз беклиги маркази Қал’айи Хумбни, июн ойида Сурхобнинг чап қирғоғидаги Лангар, Хост ва Маҳалла қишлоқларини қизил аскарлардан озод қилган. 1921-йил августда БХСР ҳукумати томонидан Эшон Султон Ғарм вилояти инқилобий қўмитасининг раиси ҳисобланган. Бироқ кейинчлик у яна қўзғолончилар тарафига ўтган. 1922-йил 16-февралда Эшон Султон Душанбени қизил аскарлардан озод қилишда фаол иштирок этади. Анвар Пошонинг Бойсундан Балжувонгача бўлган барча ҳарбий юришларда унинг ёнида бўлган. Бироқ Салим Пошонинг буйруғи билан Сулаймонга совет ҳокимиятига ён босганлик ва бошқа айблар қўйилиб, Табилдарада дорга осиб ўдиради. Уларнинг укаси Эшон Раҳмат бу пайтда совет ҳокимияти томонга ўтган эди. У фаолияти давомида совет режимига қарши кураш олиб борди. Эшон Султон Бухорода қўрбошилик фаолиятини олиб бориб, совет ҳукуматига қарши кураш олиб борган[2].