Eshonguzar
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Эшонгузар (1977-1990-йилларда Калинин посёлкаси) — Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти Зангиота туманидаги шаҳарча, туман маркази. Тошкент шаҳрига жан.дан (кичик ҳалқа йўл орқали) чегарадош. Яқин транспорт йўли стансияси — Ўртаовул (16 км). Аҳолиси 8,9 минг кишини ташкил этади (2004). Э. номининг келиб чиқишини маҳаллий ривоятлар ХВИИ асрда яшаган Мадали эшон билан боғлайдилар. Шаҳарчада "Регионалгеология" аксиядорлик жамияти, туман газ таъминоти, электр тармоғи идоралари, алоқа уйи, "Турон" мини банки биноси, кичик ишлаб чиқариш сехлари, "Оталар чойхонаси", "Ҳунармандлар бозори", супермаркет, универсал ва хусусий дўконлар, меҳмонхона фаолият кўрсатади. 2 та умумий таълим мактаби, Тошкент банк ҳисобкредит касб-ҳунар коллежи, қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи мавжуд. Марказий, болалар кутубхоналари, "Бахт уйи", мусиқа мактаби, стадион ва бошқалар спорт иншоотлари, "Алгоритм" тиббийсанитария қисми, туғруқхона, болалар поликлиникаси, теританосил касалликлари диспансери, дорихона ва бошқалар тиббий муассасалар бор. "Семурғ" санаторийси мавжуд. "Истиклол" газ. чиқарилади. Эшонгузар транспорт йўллари орқали Тошкент шаҳри ҳамда Зангиота туманининг бошқа аҳоли пунктлари билан боғланган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |