"ЭСҲВОЙ" — Хоразм достон нома (куй)лари асосида яратилган куй ва ашулалар номи. ХВИИИ асрда яшаган машҳур шовотлик Эшвой бахши номига нисбатан берилган: "Э."нинг дастлабки намунаси — "Достон Э."ни бахшининг ўзи яратган. "Э." йўллари Хоразм мақомларидагм Ироқ Нақшларига ҳамоҳанг бўлиб, улар ўзбек ҳамда туркман ва қорақалпоқ халқлари орасида оммалашган: мас, Эшвой бахшининг шогирди Суяв бахши яратган "Туркман Э.и", дутор учун басталанган "Э. Урганжий" ва бошқалар "Э."нинг Курд куйи оҳанглари асосида яратилган "Курд Э.и" ашуласи Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида машҳур. Тўйчи ҳофиз басталаган "Фарғонача Э."нинг ашула йўли Тошкент ва Фарғона водийсида тарқалган бўлиб, олдин хоразмча уфар усулида, кейинчалик тароналар усулида ижро этилган. Айниқса, унинг Муҳиддин Қориёқубов, Жамолқори Ғиёсов (ўз ҳамнафаслари билан) ижро талқинлари оммалашган. "Фарғонача Э."нинг куй йўли йирик шаклдаги асаридир.

Мазкур куйни Ш. Мирзаев Лутфий ғазалига боғлаб янги вариантини басталаган (М. Йўлчиева ижросида машҳур).

Ботир Матёқубов.