Андоза:Овозли Википедия „Эсингдами сени?“ — „Болалар“ ўзбек поп-рок гуруҳи ижро этган қўшиқ. Гуруҳнинг 1990-йил чиқарилган „1-албом“ номли студиявий албомига биринчи трек ўлароқ киритилган[1]. Қўшиқни гуруҳ аъзоси Ҳусан Содиқов дастлаб „Ти помниш тогда?“ (русча: Ты помнишь тогда?) номи билан рус тилида ёзган. Ўзбек тилига укаси, гуруҳ солисти Тоҳир Содиқов ўгирган. „Болалар“ гуруҳи шуҳрат қозонишига айнан „Эсингдами сени?“ қўшиғи туртки бўлган.

„Эсингдами сени?“
„Болалар“ қўшиғи
1-албом албомидан
Чиқарилган санаси 1990
Ёзиб олинган 1989
Жанр поп мусиқа
Лейбл 3:59
Қўшиқ муаллиф(лар)и Ҳусан Содиқов (русча)
Тоҳир Содиқов (ўзбекча)
Бастакор(лар) Ҳусан Содиқов
„1-албом“ хронологияси
„Эсингдами сени?“
(1990)
„Менга туюлади“
(1990)
Клипи
„Эсингдами сени?“ ЁуТубеда

„Болалар“ гуруҳининг 1998-йил эълон қилинган ва асосан ремикслардан иборат „8-албом“ номли албомига „Эсингдами сени?“ қўшиғининг ремикси еттинчи трек ўлароқ киритилган[2]. 1990-йилги версия ҳам, 1998-йилги ремикс ҳам ля-минор тоналлигида бўлиб, оригинал версиянинг якуний куплети бир тон юқори тоналликда ижро этилган.

„Севимли юлдуз“ дастури давомида Ҳусан Содиқов қўшиқни совет армиясида хизмат қилаётган даврида Оля исмли йўловчи қиз билан биргаликда ёзганини сўзлаб берган[3]. Унинг айтишича, Хабаровск шаҳридан ҳарбий қоровулликдан поездда қайтганида Омск шаҳрида Оля поездга чиққан. Содиқов унга бағишлаб „Ти помниш тогда?“ қўшиғининг дастлабки куплетларини ёзган. Оля эса эртаси куни қўшиқнинг давомини ёзганини айтган ва навбатдаги бекатда поезддан тушиб қолган.

Клипи

Ашула гуруҳнинг дебут албомига киритилган биринчи тарона бўлиб, қўшиқ учун режиссор Бахтиёр Алимов клип суратга олган. Бу гуруҳнинг илк клипи бўлиб, Алимов унда Ўзбекистонда илк маротаба инкрустациядан фойдаланганини эътироф этган[3]. Видео бошида гуруҳнинг ўша пайтдаги аъзоси Жавоҳир Зокиров гуруҳ аъзолари ва раҳбарларини таништиради. Шунингдек, Зокиров албом 1990-йилнинг январ ойида Тошкент шаҳридаги „Пушен“ студиясида ёзиб олинганини таъкидлайди. Зокиров сўзлаган кириш сўз албомга ҳам киритилган. Клип эълон қилиниши ортидан гуруҳ Ўзбекистонда ҳамда қўшни мамлакатларда шуҳрат қозонган.

Манбалар

  1. ↑ „"Болалар" гуруҳининг 1 чи оригинал альбоми“. ЁуТубе (18-октябр 2020-йил). Қаралди: 26-июл 2022-йил.
  2. ↑ „"Болалар" гуруҳининг 8 чи оригинал альбоми“. ЁуТубе (29-октябр 2020-йил). Қаралди: 26-июл 2022-йил.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Севимли Юлдуз - Тоҳир Содиқов“. ЁуТубе (18-октябр 2020-йил). Қаралди: 26-июл 2022-йил.

Ҳаволалар