Eskadron
Эскадрон (франс.) — 1) ХХ-аср ўрталарига қадар мунтазам кавалериядаги тактик бўлинма; 2—4 взводдан иборат бўлган; казаклар отлиқ қўшинида сотня деб аталган. Турли давлатлар армияларида Эскадрон 120—200 кишидан ташкил топган. 4—6 та Эскадрондан кавалерия полки тузилган; 2) айрим хорижий давлатлар (мас, Буюк Британия) қуролли кучларида танк полкидаги тактик бўлинма (101 киши); бошқарув гуруҳи, 4 танк ва хизмат кўрсатиш взводларидан иборат. Танк полкида, шунингдек, штаб Эскадрони (100 киши) ва хизмат кўрсатиш Эскадрони (111 киши) ҳам мавжуд.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |