Eski kermen
Эски кермен — Қримдаги ўрта аср ғор шаҳри харобаси; Столовая тоғининг тик ён бағрида, Боқчасаройст 18 км жан.ғарбда жойлашган. Шаҳар В аср охири — ВИ аср бошида барпо этилган. Қазишмалар (1928—37, раҳбари Н.И.Репников) натижасида Э.К.Византия томонидан Херсон (Херсонес)га борадиган йўлда қурилган муҳим қалъа бўлганлиги аниқланган. Шаҳар қалин мудофаа девори билан ўралган; қоя ўйилиб, ер ости сув омбори (ҳовуз) қилинган, ундан қамал пайтида фойдаланишган. ВИ асрда христиан базиликаси бунёд этилган. ВИИИ аср охирида шаҳар хазарлар томонидан вайрон этилганлиги тахмин қилинади. ХИ асрда у қайта тикланган. ХИИ аср да Феодоро князлиги таркибига кирган. ХИИ—ХИИИ асрларда шаҳар равнақтопган (ХИИ асрда Успенский черкови қурилган). Шаҳар турар жойлари зич жойлашган. Кўчалар, кўплаб тош уйлар, қояга ўйиб ишланган хўжалик иншоотлари, молхона ва бошқалар қолдиқлар топилган. Аҳоли деҳқончилик, ҳунармандчилик, савдо билан шуғулланган. 1229-йил шаҳар мўғуллар томонидан вайрон этилиб, ундаги ҳаёт тугаган.
Галарея
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |