Eskiz
Эскиз (франс. ) — бадиий асар ёки унинг алоҳида қисмлари ғоясини акс эттирувчи дастлабки қоралама, хомаки асар. Эскизда бўлажак асарнинг композиция ечими, шаклларнинг фазовий кенгликда жойлашуви ва уларнинг ўзаро нисбатлари, умумий ранг тизими хусусиятлари ва бошқалар белгилаб олинади. Эскиз графика, ранг-тасвир, ҳайкалтарошликда уларнинг тасвир воситалари ёрдамида ишланади. Эскиз эркин, тез қоралама тарзида бажарилади, айрим ҳолларда бўлажак асарнинг майда унсурлари ҳам ўз аксини топади. Кўп ҳолларда Эскиз мустақил асар даражасига қўтарилиши ва бадиий қийматга эга бўлиши мумкин.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |