Eskorial
Эскориал — Испаниядаги аҳоли пункти. Гвадаррама тоғида, Мадрид шаҳри яқинида жойлашган. Эскориал ўзининг СанЛоренсо дел Эскориал ибодатхона саройи билан машҳур (1563—1584, меъморлар Х.Б.Толедо ва Х.Б.Эррера лойиҳаси асосида қурилган). Сарой ансамбли ҳаво ранг ва кулранг гранитдан қурилган бўлиб, ташқи безаклардан холи. Ички хоналари қимматбаҳо санъат асарлари: Эл Греко, Веласкес, Рибер, Тициан, Веронезе, ҳайкалтарош Б.Челлини ва бошқаларнинг ҳайкал ва тасвирий расмлари билан безатилган. Касита дел Принсипе (1772) павилони сақланган. Испания қироллари қароргоҳи. Туризм ривожланган. Курортлар бор.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |