Эскудо (испанча ва португалча — айнан герб) — 1) Португалияда ХВ асрдан (вазни 4,6 г), Испанияда ХВИ аср дан (вазни 3,42 г) ва Лотин Америкасининг бир қанча мамлакатларида муомалада бўлган олтин танга. Э. кумушдан ҳам зарб қилинган; 2) Португалия пул бирлиги. 1 Э=100 сентаво. Халқаро ифодаси РТЕ. Валюта курслари бўйича 1 АҚСҲ доллари = 217,6 Э. (2000-йил). 2002-йил 1-январдан Европа Иттифоқи таркибидаги мамлакатлар ягона пул бирлиги — еврота ўтиши билан 2002-йил 30-июндан муомаладан тўхтатилди.