„Эслама мени“ — „Божалар“ ўзбек мусиқий гуруҳи ижро этган қўшиқ. Гуруҳ репертуаридаги энг кенг танилган тароналарнинг бири[1]. Гуруҳнинг 2015-йил эълон қилинган „Бухоро“ номли терма албомига киритилган[2]. Шунингдек, гуруҳнинг 2021-йил эълон қилинган „Танимадингми“ албомидан қўшиқнинг ремикси ўрин олган[3].

„Эслама мени“
„Божалар“ қўшиғи
Жанр поп мусиқа
Давомийлиги 4:28
Клипи
„Эслама мени“ ЁуТубеда

Қўшиқ поп-мусиқа жанрида бўлиб, ля минор тоналлигида ёзиб олинган[4]. Унда лирик қаҳрамон суюклиси бошқага турмушга чиқаётгани ҳақида куйлайди. Қўшиқ учун клип олинган. Клипда „Божалар“ гуруҳининг ўша пайтдаги аъзолари Мўмин Орипов ва Жаҳонгир Позилжонов билан бир қаторда таниқли актёрлар, жумладан, Азиз Раметов, Эркин Комилов, Саида Раметова ҳамда Дилноза Кубаева[манба керак] рол ўйнаган.

Манбалар

  1. ↑ „30 ёшга кирмай вафот этган ўзбекистонлик машҳурлар (фото)“. 7к (15-феврал 2021-йил). Қаралди: 26-ноябр 2022-йил.[сайт ишламайди]
  2. ↑ „Бухоро“. Спотифй. Қаралди: 27-ноябр 2022-йил.
  3. ↑ „Танимадингми“. Спотифй. Қаралди: 27-ноябр 2022-йил.
  4. ↑ Атаев, Нодир „Аккорд зиналари“. Гитара чалишни ўрганамиз. Қаралди: 27-ноябр 2022-йил.

Ҳаволалар