Esmaxon Sulton
Эсмахон Султон (усмонли туркча: اسمیخان سلطان; шунингдек, Эсмеҳан Султон; 1545-йилда Манисада туғилган – 1585-йил 8-августда Константинополда вафот этган) – Усмонийлар маликаси, султон Салим ИИ (ҳ. 1566–1574) ва унинг севимли жорияси, Ҳасеки Султон ҳамда қонуний рафиқаси Нурбану Султоннинг қизи. Султон Сулаймон И (ҳ. 1520–1566) ва унинг севимли ва никоҳли хотини, Ҳасеки Султон, қонуний рафиқаси Ҳуррам Султоннинг набираси, Султон Мурод ИИИ нинг (ҳ. 1574–1595) синглиси, Султон Маҳмуд ИИИ нинг (ҳ. 1595–1603) аммаси. Шунингдек, машҳур Усмонийлар империяси бош вазири Соколлу Меҳмед пошонинг рафиқаси.
| Эсмахон Султон | |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Туғилиши | 1545 | ||||
| Вафоти |
8-август 1585-йил (40 ёшда) | ||||
| Турмуш ўртоғи |
| ||||
| Фарзандлари |
| ||||
| |||||
| Сулола | Усмонийлар | ||||
| Отаси | Салим ИИ | ||||
| Онаси | Нурбану Султан | ||||
| Дини | Ислом, суннийлик | ||||

Ёшлиги
Эсмахон Султон 1545-йилда Манисада туғилган[2][3]. У Султон Сулаймон И ва Ҳуррам Султоннинг ўғли[2][3] шаҳзода Салим (бўлажак султон Салим ИИ) ҳамда унинг севимли жорияси, кейинчалик қонуний рафиқаси Нурбану Султоннинг қизи бўлган[4][5][6][7]. У болалигини Маниса ва Коняда ўтказган, у ерда отаси санжакбейи сифатида хизмат қилган. Эсмахон унчалик ҳам чиройли қиз бўлмаган дейилади[3].
Биринчи никоҳи
1562-йилда Сулаймондан кейин тахтга ўтирган Салим ИИ нинг қизлари учун мустаҳкам иттифоқлар тузилди. 1562-йил 17-августда Эсмахон Соколлу Меҳмед пошога турмушга чиқди, унинг сингиллари Гавҳархон адмирал Пияле пошога, Шоҳ эса бош лочинбоз Ҳасан оғага турмушга чиқди[8]. Кенг тарқалган хабарларга кўра, айниқса, отаси Эсмахонни Соколлуга беришдан мамнун бўлган, бу нарса вазирнинг Салимнинг укаси Шаҳзода Боязид билан ворислик курашида кўрсатган ёрдами учун мукофот сифатида талқин қилинган[9]. Давлат хазинаси тўй харажатларини қоплаган ва султоннинг куёвига тўй совғаси сифатида 15 000 флорин берган[10]. Эр-хотин иккита саройга эгалик қилган: бири Кадıргада[11], иккинчиси эса Üскüдарда жойлашган эди[12]. Уларнинг бир қизи ва уч ўғли бўлган[5].
Рагусаликлар Эсмахон ва Соколлу Меҳмед пошонинг никоҳи ҳақида шундай изоҳ берганлар: сарой аҳли султон хонимдан қай даражада ҳайратда бўлса, у (Соколлу Меҳмед пошо) ҳам султон хонимга шундай эҳтиром билдирган. Аммо султон хоним тез-тез уни „Влач, бошқача айтганда, энг пасткаш қишлоқи“ (Мурлаccо, че вуол дире cонтадино вилиссимо) деб атаган[13].
Иккинчи никоҳи
1579-йилда биринчи эри, бош вазир Соколлу Меҳмед пошонинг вафотидан сўнг, маликанинг биринчи танлови Öсдемироğлу Усмон пошо бўлган. Бироқ пошо унга қизиқиш билдирмаган. Кейинги танлов Буда ҳокими Калайлıкоз Али пошо бўлиб, пошо бу никоҳга рози бўлган, аммо пошо ўша пайтда никоҳли бўлиб, унинг хотини билан ажрашишига мажбур этувчи фармон етиб келгач, рафиқасининг қайғу ва изтироби шаҳарни қўзғолонга келтиргани айтилади[14]. Шунга қарамай, улар 1584-йилда турмуш қуришган[5]. Эсмахон 1585-йилда Султонзода Маҳмуд бей исмли ўғлини дунёга келтирган[15].
Саройдаги фаолияти
1575-йилда акаси султон Мурод тахтга чиққанидан кўп ўтмай, унинг кунлик нафақаси 300 аспердан иборат бўлган[16]. 1580-йилларнинг бошларида[17] Эсмахон онаси Нурбану Султон билан ҳамкорлик қилиб, Сафия Султонни сиёсий жиҳатдан янада яккалашга интилган[18]. Шундан сўнг у акаси Муродга совға сифатида икки гўзал жорияни туҳфа қилган[19], уларнинг ҳар бири рақс ва мусиқа ижросида моҳир эди[20]. Франсузлар денгизда Ҳенрй ИИИ нинг қайноғаси томонидан асир олинган ва Екатерина Медичи саройига юборилган икки турк аёлни қайтаришдан бош тортишган. Турк аёллари номидан воситачилик қилганлар Эсмахон ва унинг аммаси Меҳримоҳ Султон бўлган[21].
Вафоти
Эсмахон Султон 1585-йил 8-августда муддатидан олдин ўғлини дунёга келтиргач, орадан уч кун ўтиб, туғруқ асоратлари туфайли вафот этган ва Аёсофяда жойлашган отасининг мақбарасига дафн қилинган[5][22]. Янги туғилган ўғли Маҳмуд онасидан кўпи билан эллик кун кўпроқ яшаган[5].
Фарзандлари
Эсмахон Султоннинг беш фарзандидан фақат иккитаси гўдаклик давридан омон қолган.
Биринчи никоҳидан бир қизи ва уч ўғли бўлган[5]:
- Сафия Хонимсултон (1563–1593-йил 24-январ[23]) – Эсмахон Султоннинг тўнғич фарзанди. Аввалига отасининг амакиваччаси, Буда ҳокими Соколлу Мустафо пошога турмушга чиққан. Пошо 1578-йилда қатл этилгач, Буданинг янги ҳокими Силоҳдор Жаъфар пошога турмушга чиққан. Пошо 1587-йилда вафот этгач, Сафия эгизак ўғиллари Меҳмед бей ва Жаъфар бейни дунёга келтирган, бироқ улар болалигида вафот этган. Учинчи марта Ҳумошоҳ Хонимсултоннинг ўғли Султонзода Абдулбаки бейга турмушга чиққан.
- Султонзода Аҳмад бей (1564–1567) гўдаклик чоғида, эҳтимол чечакдан вафот этган.
- Султонзода Соколлузода Иброҳим Ҳан пошо (1565–1621), 1924-йилда унинг авлодларидан бири Соколлузода Абдулбаки Иҳсон бей султон Меҳмед В нинг набираси, яна бир Усмонийлар маликаси Рукие Султонга уйланган.
- Султонзода Пири Меҳмед бей (1566–1567) гўдаклик даврида, эҳтимол чечакдан вафот этган.
Иккинчи никоҳидан Эсмахоннинг бир ўғли бўлган[5]:
- Султонзода Маҳмуд бей (1585-йил 5-август – 1585-йил 24-сентябр), Эсмахон уни туғаётган пайтда вафот этган, ўзи ҳам онасидан 50 кун ўтиб қазо қилган.
Хайрия ишлари
Эсмахон Ҳипподром яқинида жойлашган Соколлу Меҳмед пошо номи билан аталувчи масжид қурдирган. Эри эса унинг номи билан боғлиқ диний таълим муассасаси ва дарвешлар учун хонақоҳга мас’ул бўлган[14]. У, шунингдек, Руминиянинг Мангалия шаҳрида ўз номи билан аталувчи яна бир масжид қурдирган[24]. Бундан ташқари, Эюпдаги ўз мадрасасида кутубхона ҳам вақф қилган[25].
Манбалар
- ↑ „Тҳе Арт оф тҳе Қур'ан: Эхплоре & Дисcовер“ (эн). Натионал Мусеум оф Асиан Арт, Смитҳсониан. 2023-йил 29-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 3-март.
- ↑ 2,0 2,1 Танер, Мелис. 'Поwер то Килл:' А Дисcоурсе оф тҳе Роял Ҳунт Дуринг тҳе Реигнс оф Сüлейман тҳе Магнифиcент анд Аҳмед И, 2009 — 41-бет.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 „СЕЛİМ ИИ (ö. 982/1574): Османлı падиşаҳı (1566-1574)“. İслам Ансиклопедиси. Қаралди: 2021-йил 14-май.
- ↑ Миовиć 2018, с. 114.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 5,4 5,5 5,6 Улуçай 2011, с. 69.
- ↑ Пеирcе 1993, с. 92.
- ↑ Сакаоğлу 2008, с. 271.
- ↑ Пеирcе 1993, с. 67.
- ↑ Каяалп 2018, с. 42 н. 62.
- ↑ Пеирcе 1993, с. 68.
- ↑ Миллетлерараси Тüрк Санатлари Конгреси. Билдирилер. Кüлтур Баканлиǧи, 1995 — 198-бет. ИСБН 978-975-17-1487-9.
- ↑ Каяалп 2018, с. 40 н. 37.
- ↑ Миовиć 2018, с. 110.
- ↑ 14,0 14,1 Пеирcе 1993, с. 69.
- ↑ Сакаоğлу 2008, с. 273.
- ↑ Пеирcе 1993, с. 127.
- ↑ Пеирcе 1993, с. 259.
- ↑ Каяалп 2018, с. 34.
- ↑ Каяалп 2018, с. 35.
- ↑ Пеирcе 1993, с. 94.
- ↑ Пеирcе 1993, с. 227.
- ↑ Сакаоğлу 2008, с. 271, 274.
- ↑ Пáл Фодор (2018)-Тҳе Бусинесс оф Стате- Оттоман Финанcе Администратион анд Рулинг Элитес ин Транситион (1580с - 1615); п. 139
- ↑ ; Бриан БеллРоманиа. АПА Публиcатионс, 2007 — 161-бет. ИСБН 978-981-258-610-0.
- ↑ Каяалп 2018, с. 69 н. 70.
Адабиётлар
- Пеирcе, Леслиэ П.. Тҳе Империал Ҳарем: Wомен анд Совереигнтй ин тҳе Оттоман Эмпире. Охфорд Университй Пресс, 1993. ИСБН 978-0-195-08677-5.
- Улуçай, Мустафа Çаğатай. Падиşаҳларıн кадıнларı ве кıзларı. Анкара, Öтüкен, 2011.
- Сакаоğлу, Неcдет. Бу мüлкüн кадıн султанларı: Вâлиде султанлар, ҳâтунлар, ҳасекилер, кадıнефендилер, султанефендилер. Оğлак Яйıнcıлıк, 2008. ИСБН 978-9-753-29623-6.
- Каяалп, Пинар. Тҳе Эмпресс Нурбану анд Оттоман Политиcс ин тҳе Сихтеэнтҳ Cентурй: Буилдинг тҳе Атик Валиде. Тайлор & Франcис, 9 Април 2018. ИСБН 978-1-351-59661-9.
- Миовиć, Весна (2018-05-02). "Пер фаворе делла Солтана: моćне османске žэне и дуброваčки дипломати" (ҳр). Анали Завода За Повижесне Знаности Ҳрвацке Академиже Знаности и Умжетности У Дубровнику 56 (56/1): 147–197. дои:10.21857/мwо1вcзп2й. ИССН 1330-0598. ҳттпс://ҳрcак.срcе.ҳр/199721.