Зиёсферада исми Эсон ва фамилияси Кандов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Эсон Кандов (Эсон Кандов/Эсон Кандоw), ҳақиқий исми — Исаак Илйич Кандов — совет қўшиқчиси ва мусиқачиси. Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган артист (1974). Сопотда Ўзбекистон саҳнасини биринчилардан бўлиб халқаро миқёсда намойиш этган, „Сопот-73“ халқаро танлови лауреати[1].

Эсон Кандов
Исаак Илйич Кандов
Жанрлар эстрада
Касби қўшиқчи, актёр
Фаолият йиллари 1973-йилдан ҳозиргача
Фуқаролиги СССР, Исроил

1960-80-йилларнинг юлдузи ва кумири, қайси мамлакатда консерт бермасин, консертлари  ҳар доим муваффақиятли ўтган. У Совет Иттифоқи ва хориждаги нуфузли концерт залларида консертлар берди. Унинг репертуаридан ўзбек ва совет композиторларининг қўшиқлари, саҳунингдек, Шарқ мамлакатлари ва жаҳон халқлари қўшиқлари ўрин олган. Хонанданинг қўшиқларини тинглаган тингловчи, унинг ўзига хос ижодий услубга эга эканлигини, юракдан ҳис этиб, қўшиқ дунёсига ғарқ бўлади. Мусиқанинг таъсирчанлиги, қалбга яқинлиги шунингдек, эзгулик, тинчлик ва муҳаббат ғояларини илгари сурилганлиги инсонга куй билан яшашга ундайди.  Эсон Кандовнинг моҳирлиги мусиқани қалбан ҳис этишидадир.

Унинг меҳнати муносиб баҳоланиб кўплаб мукофот ва дипломлар билан тақдирланган.  

1970-1980-йилларда унинг „Мелодия“ пластинкаси бутун Совет Иттифоқида миллионлаб нусхаларда сотилган.

Биографияси

1941-йил 31-октябрда Тошкент шаҳрида яҳудий оиласида туғилган. Отаси — Иля Михайлович Кандов, ўзбек тили ўқитувчиси эди. Онаси — Олга Семёновна Кандова — уй бекаси (ёшлигида онаси молия ходими бўлган).

Акаси Абрам (Олег) Кандов, биология фанлари номзоди, бу соҳада кўплаб илмий ишлар қилган, генетика ва биология бўйича бир нечта китоблар муаллифи. У Заурова Фрида Исаковна (тиш шифокори) билан турмуш қурган. Уларнинг икки бўлиб: Ангела Пинхасова Австрия, Венада ва Стелла Кандова Ню-Ёрк АҚШда яшайди.

Абрам (Олег) 1985-йилда вафот этган.

Эсон Кандов эса энг кичиги эди.

"Баъзида одамлар мендан: Эсон -"юнонча" исми билан қандай боғлиқлик борлиги ҳақида сўрашади? Эсингизда бўлса, юнон мифологиясидаги шоҳ Эсон деган қаҳрамон бўлган, у Олтин юни учун ўғли Ясонни хавфли саёҳатга юборган? Мен сизга бир сирни айтаман: менинг ҳақиқий исмим Исаак, лекин онам мени эркалаб Эдик деб атаган. Исмимни Эсон (тахаллус)га ўзгартиришни Ботир Зокиров таклиф этган, ижодда бу ном янада романтик ва „бадиий“ жаранглашини айтган. Кўп йиллик ижодим давомида мен унга шу қадар ўргандимки, ҳаттоки, бу ном билан „улғайдим“, энди бошқа исмни тасаввур ҳам қила олмайман". ЭСОН КАНДОВ: „ЎЗБЕК ЭСТРАДАГА 25 ЙИЛ БЕРДИМ“ — ҳттп://www.асиатерра.инфо/интервю/эсон-кандов-узбекскож-эстраде-я-отдал-25-лет

У жуда эрта қўшиқ айтишни бошлади. Мактабни тугатгач, ўзи орзу қилганидек, Театр ва рассомлик институтининг актёрлик факултетига ўқишга кирди, лекин иккинчи курсдан бошлаб Тошкент давлат консерваториясига ўқишини кўчиришга қарор қилди.

1960-йил — Тошкент консерваториясига ўқишга қабул қилинди. Консерваторияда у асосан классик қўшиқчиликни ўргангани уни саҳнага куйлашда қўл келди .

1964-йил — танловдан ўтиб, Ўзбекистон эстрада оркестрига яккахон сифатида қабул қилинди.

1973-йил — Сопотдаги халқаро танловда Совет Иттифоқини ҳимоя қилди. Ўша йили Ўзбекистон эстрада оркестри негизида „Тошкент Мусиc Ҳалл“ ташкил этилган ва етакчи солист бўлиб чиқиш қилган.

1974-йил — „Ялла“ давлат ансамбли билан ҳамкорликда фаолиятини давом эттирган.

1977-йил — „Наво“ давлат ансамбли тузилиб, яккахон бўлимда куйлган.

1991-1994- йиллар — ўзининг „Ширеи а олам“ („Дунё қўшиқлари“) ансамблини тузган.

Шахсий ҳаёти

1982-йили — Мира Крейман билан Тошкентда турмуш қурган. У косметика бизнеси билан фаолият олиб борган.Биргаликда шу кунгача яшаб келмоқда.

1983-йил — ўғли Габриэл туғилган. У Исроилда университетни тамомлаган, банк иши йўналишида фаолият юритади. У ҳам мусиқига ошно ва мусиқий дидга эга, аммо профессионал қўшиққа бефарқ.

Оила ҳозирда Исроилда, Тел-Авивда яшайди.

Ҳозирда у саҳнадан узоқлашди: асосан талабаларга репетиторлик қилади. Асосан ўзининг қўшиқларига куй басталаб, ижро этади.

Дискографияси

Эсон Кандов репертуаридаги қўшиқлар сонини аниқ айтиб бўлмайди. У, у ҳеч қачон „соф“ ўзбек ёки рус асарларини ижро этиш билан чекланиб қолмаган — унинг рпертуарида дунё халқлари қўшиқлари ҳам асосий ўринда бўлган.

Қуйида улардан баъзилари келтирилган:

1973-йили — унинг биринчи пластинкасини Эсон Кандов кулайди номи остида Мелодия компанияси томонидан чиқарилган.

1979-йили — Бутуниттифоқ „Мелодия“ компаниясининг овоз ёзиш студиясида Георгий Гараняннинг „Эсон Кандов куйлайди“ деб номланган диски чиқарилган.

1984-йил — "Наво" ансамбли жўрлигида "Эсон Кандов куйлайди " деб номланган пластинка (Тошкент овоз ёзиш студияси) чиқарилди.

1986-йили — „ Ҳақиқий уйим“ номли „Мелодия“ компанияси томонидан Тошкент овоз ёзиш студиясида чиқарилди.

1989-йил — „Ветер странсвий“ номли чолғу ансамбли жўрлигида катта пластинкаси „Мелодия“ компанияси томонидан Тошкент овоз ёзиш студиясида чиқарилди.

Машҳур тароналари:

Манбалар

  1. ↑ „Сопот Фестивал '73 Партиcипанц“. 2017-йил 6-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 16-апрел.

Ҳаволалар