Эссейлар -Яҳудийликда юзага келган учинчи йўналиш сифатида эссанийлар (рус манбаларида “ессеи” тарзида қайд қилинади)ни келтириш мумкин. Тадқиқотчилар мазкур сўз иврит тилида “тақводор”, “диндор”; оромий тилида “даволамоқ”, “муолажа қилмоқ” каби ма’ноларни англатади, деб та’кидлайдилар. Ба’зи манбаларда “эссаний” сўзининг келиб чиқишини сомий тилидаги “ҳасид” - “диндор, художўй” сўзидан келиб чиққани ҳам келтирилади. Бироқ аксар тадқиқотчилар ушбу атама оромий тилидаги “ас-сай я” - “табиблар” сўзидан келиб чиққан, деган хулосага келганлар.
Эссанийлар тарафдорларининг сони кўп бўлмаган. Искандариялик Филоннинг қайд қилишича, унинг замонида (И асрнинг биринчи ярми) тахминан тўрт мингга яқин эссанийлар бўлган.
Одатда эссанийлар фақат эркаклардан иборат жамоа ҳолида алоҳида яшар эдилар. Уларда аёлларга никоҳланиш та’қиқланган эди. Ваҳоланки, никоҳланмаслик бошқа яҳудий жамоалари наздида катта гуноҳ саналиб, унинг гуноҳи қотиллик билан тенглаштирилган. Шундай бўлсада, ба’зи эссанийларнинг ўзларидан насл қолдириш мақсадида уйланганлари ҳам қайд этилади.
Эссанийларда Тавротда келган диний маросимларга тегишли бўлган кўрсатмаларга катта аҳамият қаратилган. Жамоа а’золари одатда жисмоний меҳнат, асосан деҳқончилик билан шуғулланганлар. Албатта, бунинг ўзига хос сабаблари бўлган. Мисрлик олим Али Абдул Вофий фикрига кўра: “Жамоа а’золари инсонни бахил бўлиш, мол-давлатга ҳирс қо’йишига сабаб бўлувчи тижорат билан шуғулланишни ҳаром ҳисоблаганлар. Шунингдек, инсоният доим тинчлик, хотиржамликда яшашига раҳна солувчи турли хил қурол аслаҳаларни ишлаб чиқаришни ҳам ман қилганлар. Яна улар олтин, кумуш сингари қимматбаҳо тақинчоқлар савдоси ва уни тақиб юришдан ҳам қайтарганлар”. Демак, улар асосан деҳқончилик билан шуғулланганлар.
Ишдан бўш вақтларда эссанийлар муқаддас китобларни ўрганишга э’тибор қаратганлар. Жамоага бирор янги а’зо қабул қилингудек бўлса, у дастлаб, уч йиллик синов муддатидан ўтиши керак бўлган. Синов муддатидан ўтган киши тақводор, адолатли бўлиш, ёмонлик қилмаслик, адашганларни ёмон кўриш, тўғри йўлдагиларни қўллаб қувватлаш, ҳукуматга нисбатан содиқ бўлиш (ҳар қандай ҳокимят Худодан келиб чиқади, деб э’тиқод қилингани сабабли), ҳақиқатни яхши кўриб, ёлғондан нафратланиш, ўғирлик қилмаслик, биродарларидан сир сақламаслик ҳамда ўлим хавф солиб турган тақдирда ҳам биродарини сотмаслик каби бир қанча масалаларда қасамёд қабул қилган[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 426-428.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.